Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда 31 та голда иштирок этди.
АПЛнинг 26-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (6:0, иккинчи бўлим) “Ливерпуль” ҳужумчиси 50-дақиқада Коди Гакпога голли узатма берди, 66-дақиқада эса гол урди.
2022/23 йилги мавсумда Салоҳ "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 21 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. У Европанинг топ-5 лигаларида жорий мавсумда барча мусобақаларда 20+ гол ва 10+ голли узатмани амалга оширган биринчи футболчидир.