Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

ЎзПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади. Якунда овоз беришлар йилнинг энг яхшиларини аниқлашга ўз таъсирини кўрсатади.

Сўнгги икки мавсум давомида бир хил тизимдан фойдаланилди. Унга кўра, ойнинг энг яхшиларини аниқлашда уч хил субъект иштирок этиб келаётганди:

а) 14 та клуб бош мураббий ва сардорларининг овози;
б) 5 та спорт нашрининг овози;
c) футбол мухлисларининг овози.

Футбол мухлислари Лига расмий саҳифалари орқали энг яхшиларга овоз бериб келди ва бу битта умумий овоз сифатида қабул қилинди. Шунингдек, «Спорт» телеканали, «Чампионат.ациа», «Спортс.уз», «Трибуна.уз», «Стадион.уз» каби нашрларнинг ҳар бирининг овози алоҳида аҳамият касб этган. Қўшимчасига, Суперлига бош мураббийлари ва сардорлари овоз беришда бевосита иштирок этган. Мана шу овозларнинг умумий кўриниши орқали ой футболчи, мураббийи ва голи аниқланган.

Лига шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар ой якунида мураббийлар, футболчилар, нашрлар кимга овоз берганини эълон қилиб борди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, клублар ёки уларда фаолият олиб бораётган айрим шахсларнинг ўзаро муносабати овоз беришга ҳам таъсир кўрсатиб, якуний натижада чалкашликларга сабаб бўлган вазиятлар ҳам кузатилди. Шу ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланишга қарор қилди. Биз бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратишни лозим топдик. Улар орасидан кимдир кейинчалик бирор клуб тизимида иш бошласа, у автоматик равишда мазкур рўйхатдан чиқарилади. Унга қадар эса энг яхшиларни аниқлаб беришга ўз овози билан ҳисса қўшади.

Рўйхат қуйидагича:

Ориф Толипов — Спорт-ТВ
Хайрулла Ҳамидов — Спорт-ТВ
Зухриддин Қиличев — Спорт-ТВ
Отабек Жўраев — Спорт-ТВ
Абдулла Нурмонов — Спорт-ТВ
Нарзулла Сайдуллаев — Чампионат.ациа
Толиб Қосимов — Чампионат.ациа
Фахриддин Рўзиев — Спортс.уз
Азамат Умаров — Спортс.уз
Яхёхўжа Улуғхўжаев — Спортс.уз
Ўткир Жалолхонов — Трибуна.уз
Шаҳбоз Беғамов — мустақил кузатувчи
Зоҳид Акрамов — мустақил кузатувчи
Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Ислом Иномов — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Азамат Абдураимов — ТШФА вице-президенти
Бахтиёр Ширинов — ЎФА мутахассиси (статистика)
Бахтиёр Дадаматов — ЎФА мутахассиси (мураббийлик таълими)
Равшан Ҳайдаров — У20 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
 
Лига овоз бериш мумкин бўлган даъвогарларни аниқлашда Ўзбекистон кубоги учрашувларини ҳам инобатга олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 19:50, 06.03.2023.
Ўқилди: 1343 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик