Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Максим Шацких: «Стадионни мухлислар билан тўлдиришга кучимиз етади»

Баҳо:
+ | -

Максим Шацкких Ўзбекистон терма жамоасининг Кувайт ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларига келмаган бўлса-да, у Киевда - ўз жамоасида шуғулланмоқда. Клубнинг тренажёр залида олиб борган машғулоти пайтида Шацких клуб расмий сайтига интервью берди.

— Ҳозирги кунда қандай ўйнаётганимиз ҳақидаги хулосаларни клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, мутахассислар ва мухлислар бергани яхши. Назаримда, ҳозирги кунда барча биздан кутган ўйинни намойиш қиляпмиз. Тўғри чемпионатнинг дастлабки турларида ёмон натижалар қайд этилди, аммо 0:3 ва 0:6дан кейин биз ўз ўйинимизни топиб олдик. Ҳозирда чемпионатда 5-ўринда бормоқдамиз. Менимча, бу ёмон эмас. Қолгани ўзимизга боғлиқ, — дейди ўзбекистонлик футболчи мавсум бошланиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

— Мен келган пайтимда жамоадаги муҳит қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Барча бир-бири билан ҳамжиҳат, жипслашган. Жамоа таркибида катта ўзгаришлар бўлмади. Янги келганлар ҳам жамоага тезда киришиб кетишади.

Асосий вазифа - мураббий берган топшириқларни бажариш. Масалан, мен мураббийнинг кўрсатмаси билан янги жойда ўйнай бошладим. Боиси, мураббий шу позициядан мендан кўпроқ фойда бўлишини кўра олди. Машғулот пайтида ва ўйиндан олдин мураббий берадиган кўрсатмаларни барчамиз бажарсак ва индивидуал маҳоратимизни ишга солсак, ўйлайманки, у барчамизда юқори, ҳар қандай рақибга осон бўлмайди, — дейди 30 август куни 34 ёшни қаршилаган футболчи.

— Мухлислардан миннатдорман. Мен ҳамиша айтиб келаман: футболда майда-чуйда нарсалар бўлмайди. Улар ўз ишларини яхши бажаришмоқда. Стадионга келишмоқда, қўллаб-қувватлашмоқда, табриклашмоқда, совғалар беришмоқда. Уларнинг сони кўп бўлмаса-да, улар бизга содиқ, улар бизники. Умид қиламан, уларнинг сони кундан-кунга кўпайиб боради. Мухлисларни нима қизиқтирса, бемалол клубга келиб сўрашлари мумкин. Эшигимиз улар учун ҳамиша очиқ. Барча билан мулоқотда бўлишимиз мумкин. Ўз ўйинимиз орқали бир кун келиб стадионни мухлислар билан тўлдиришимизга ишонаман, — дейди ўз сўзининг якунида Максим.

Манба: www.fcarsenal.com.ua

Ўзбекистонда эса уни миллионлаб мухлислар кутаётганди...

Киритилди: 08:58, 09.09.2012.
Ўқилди: 6281 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.