«ПСЖ» «Наполи»нинг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
L’Equipe хабарига кўра, нигериялик футболчи ҳужумни кучайтириш вазифаси остида тузилган футболчилар рўйхатига киритилган.
Парижликлар вакиллари бир неча кун аввал Неаполда форварднинг агенти билан учрашув ўтказишган.
Осимхен жорий мавсум А Серияда 21 учрашувда 19 та гол урганди.
Рўйхатдаги яна бир футболчи - «Бенфика» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш ҳам ўрин олган. Португалия чемпионатида у 19 ўйинда 15 та гол урди.