Миланнинг "Интер" клуби "Аталанта"нинг ёш ҳимоячиси Жоржио Скальвинини сотиб олишни жиддий ўйламоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" Скальвинини қўлга киритиш учун ўзининг икки футболчиси - Мартин Сатриано ва ярим ҳимоячи Жованни Фаббианни таклиф қилишга тайёр.
Сатриано жорий мавсумда "Эмполи"да ижарада ўйнади, у А Серияда иккита гол ва битта голли узатмага эга. Фаббиан Б Серияда "Режина"га ижарага ўтди, у ерда саккизта гол ва битта голли узатма бор.
Эслатиб ўтамиз, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам 19 ёшли Скальвинига даъвогарлик қилганди. Жоржио жорий мавсум А Серияда иккита гол урди.