"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Премьер-лиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳужумчининг жорий мавсумдаги учинчи ва қаторасига иккинчи соврини бўлди.
Рэшфорд “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг 2017/18 мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси бўлиш рекордини такрорлади.
Февраль ойида 25 ёшли англиялик 4 та ўйинда 5 та гол урди. “Манчестер Юнайтед” уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган.