Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Испания ФИФА рейтингида биринчи ўринга кўтарилди, Германия топ-10дан чиқиб кетди. Ўзбекистон 60-поғонада

Баҳо:
+ | -1

Испания терма жамоаси Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида яна биринчи ўринни кўтарилди. Рейтингнинг янги талқини ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Бу натижа испанлар 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасини қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлганидан кейин қайд этилди.

Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси ФИФА рейтингида Аргентинани ортда қолдириб, пешқадамликни қўлга киритди. Франция эса учинчи ўринни сақлаб қолди.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида 1/8 финалгача етиб борган Мексика терма жамоаси 14-поғонадан 10-ўринга кўтарилди. Германия эса кучли ўнликни тарк этди.

Ўзбекистон миллий жамоаси эса Мундиалда 10 поғона йўқотиб, 60-ўринга тушди.

20 июль ҳолатига кўра ФИФА рейтинги:

  1. Испания — 1995,88 очко

  2. Аргентина — 1970,37

  3. Франция — 1948,97

  4. Англия — 1922,83

  5. Бразилия — 1804,92

  6. Марокаш — 1803,99

  7. Португалия — 1787,85

  8. Бельгия — 1778,36

  9. Нидерландия — 1775,54

  10. Мексика — 1754,30

...

60. Ўзбекистон — 1409,73 очко.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:37, 20.07.2026.
Ўқилди: 5819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик