«Барселона» ярим ҳимоячи Серхио Бускетсни ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Журналист Тони Хуанмартининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Каталония клуби 34 ёшли футболчига 1+1 схемаси бўйича янги шартнома таклиф қилган.
Агар Бускетс маълум миқдордаги ўйин ўйнаса, қўшимча банд фаоллаштирилиши мумкин. «Кўк-анорранглилар» Серхиога йилига соф маош сифатида 3,5 миллион евро таклиф қилмоқда. Энди ўйинчи қарор қабул қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Бускетс бутун фаолияти давомида «Барселона»да ўйнаган. Ярим ҳимоячи Каталония жамоаси сафида 712 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 44 та голли узатмани амалга оширган.