Франциянинг афсонавий футболчиси “Реал” ҳужумчисининг яна ўзи аслига қайтишига ишонишини айтиб, финлар устидан эришилган ғалабадан мамнунлигини билдирди.
Бенземанинг гол уриш борасидаги ишлари юришмаётган эди, лекин унинг ҳамюрти Зидан ҳужумчининг тез орада клуб ва терма жамоада яна муҳим роль ўйнашини сўзлаб ўтди.
“Бензема юқори даражада ўйнашга интилиб, ўз ўйинини топиб олиши керак. Аммо, бутун дунё унинг буюк футболчи эканлигини билади” – дейди Зидан матбуот анжуманида.
“Мен шуни биламанки, унинг “Реал” ва Франция учун яна ўз формасини тиклаши узоққа чўзилмайди”.
Собиқ ярим ҳимоячи ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги Франция ва Финландия ўйини хусусида ҳам гапириб ўтди.
“Франция учун ўйин ажойиб бўлди, чунки улар 3 очкони қўлга киритдилар. Бош мураббий муаммоларга ечим топиши учун вақт зарур”.
Франция эртага (11 сентябрь) Белорусия билан ўйнайди.