Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" бу мавсумда "чемпионлик руҳи"ни олти марта намойиш этди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Микель Артетанинг "Арсенал"и чемпионлик характери намойиш этиш борасида клублар учун мастер-класс ўтади. Хусусан, тўпчилар ортда қола туриб, ўйинни ютиб кетиш орқали 15 очкога эга бўлган. Бу воқеа яқин йиллар ичида "Арсенал"га етишмаётган хусусиятлардан бири эди. Ҳа, ҳозирги чемпионлик учун кураш "Эмирейтс"да кечаётган илк пойга эмас. Аммо олдингиларида Арсен Венгер шогирдлари мағлуб бўлган. Албатта, ҳали хулоса учун анча эрта. Олдинда ўн битта баҳс бор. Шунга қарамай, Артета жамоасининг мавсумнинг ҳозирги қисмига қадар кўрсатган чемпионларга хос учрашувларини эслаб ўтишни жоиз топдик.

"Фулхэм" билан

"Арсенал" стартни яхши бошлаб, "Кристал Пэлас", "Лестер" ҳамда "Борнмут" дарвозасига жами 9 та гол урганди. Тўртинчи турда "Фулхэм" меҳмон қилинади. Ўшанда меҳмонлар ҳужумчиси Александр Митрович илк голга муаллифлик қилганди. Жамоа сардори Мартин Эдегор 10 дақиқадан кейин ҳисобни тенглаштиради. 86 дақиқада Габриэл ўйиндаги хатосини тўғирлайди ва жамоасига ғалаба олиб келади.

"Брентфорд" билан

"Арсенал"нинг ғалабали серияси "МЮ" билан баҳсда якунига етганди (3-1). Шунда барча Артетанинг ҳолатга реакциясини кутганди. "Арсенал" руҳият кўрсатиб, меҳмонда "арилар"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этади. Айнан шу баҳс тўпчиларнинг 13 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини бошлаб берганди.

"Вест Хэм" билан

"Арсенал" Жаҳон чемпионатига қадар жами 24 дан 22 очко йиғади. Қайтиш, "Арсенал"га қийинчилик туғдирганди. "Вест Хэм"га қарши учрашувнинг 1 бўлими мағлубият билан тугайди. Камига, жамоада Габриэль Жезуснинг йўқлиги муаммоларга сабаб бўлиши айтилганди. Иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгарди ва Мартинелли, Сака ва Нкетианинг голлари жамоага уч очко келтиради.

"МЮ" билан

"Қизил иблислар"дан ўч олиш куни етиб келганди. Эрик тен Хаг жамоаси яхши формада майдонга тушади. Ҳисоб 2-2 бўлиб турган бир пайтда, 90 дақиқада Нектиа ҳисобни оширди. Бу ҳақиқий матонат эди.

"Астон Вилла" билан

"МЮ" билан ажойиб баҳсдан кейин кетма-кет мағлубият ва дуранглар қайд этилади. Энг ёмони, "Манчестер Сити"га қарши уйдаги мағлубият эди (1-3). Мана шундай пайтда яна бир мураккаб рақиб дуч келди. "Астон Вилла" билан сўнгги дақиқаларга қадар дуранг қайд этилаётганди. Жоржиньонинг ҳал қилувчи зарбаси ҳаммасини белгилаб берди. Мартинеллининг тўртинчи голи ўйинга мантиқий нуқта қўйганди. Барчанинг Эмилиано Мартинесга раҳми келди.

"Борнмут" билан

Турнирда қолиш учун курашаётган "олчалар"га қарши 9 сония ичида гол ўтказиб юборилади. Голдан кейин рақиб чуқур ҳимояга ётади. Иккинчи бўлимдаги иккинчи гол эса, "Арсенал" олдида гўёки ўтиб бўлмас тоғ ҳосил қилди. Артета жамоаси буни уддалай олди. Томас Парти ҳисобни қисқартирган бўлса, Бэн Уайтнинг голи дурангга олиб келди. Янги майдонга тушган Рейсс Нелсон 97 дақиқадаги голи билан тўпчиларга уч очко олиб келди. Ўйиндан кейин Микель Артета Нелсон борасида ижобий фикрлар билдириб ўтганди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 23:23, 14.03.2023.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.