Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ливан ғалабага умид қилмоқда, Эрон эса ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Ливан ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ливан терма жамоаси жамоа сардори Рода Антар ва ҳужумчи Маҳмуд ал-Али жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтгани бош мураббийга умид бағишламоқда. Бу футболчилар 4 кун олдин бўлиб ўтган Австралияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишди (0:3). Ливан терма жамоаси 2011 йил ноябрь ойида Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг, илк марта ўз майдонида Эронни мағлуб этишни ният қилишган.

"Эронга қарши баҳс биз учун муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу ўйин натижаси ЖЧ-2014 саралашидаги тақдиримизни ҳал қилади. Биз ўйин пайтида эътиборни бир жойга жамлаб, бор кучимиз билан ижобий натижага ҳаракат қилишимиз лозим", дейди Ливан бош мураббийи Тео Баккер.

Ливан ҳали Эрон устидан ғалаба нашидасини сурмаган. "Эрон катта салоҳиятга эга. Улар Осиёда тажрибали жамоа ҳисобланишади. Рақиб замонавий футбол намойиш этади. Биз эса барчасига тайёр бўлиб, тўлиқ куч билан ўйнашимиз лозим".

Эрон миллий терма жамоаси Ливанга қарши ўйинда 4 нафар футболчи хизматидан фойдала олмайди. Ҳужумчи Ашкан Дежага, ярим ҳимоячи Мужтаба Жабборий ва ҳимоячи Хусро Ҳайдарий жароҳат туфайли жамоасига ёрдам бера олмаса, Андраник Теймурян иккинчи сариқ карточкаси туфайли бу ўйинни ўтказиб юборади.

"Ливан билан ўйин осин бўлмаса-да, бизда ғалаба учун яхши имконият бор", дейди Карлос Кейруш матбуот анжуманида. "Биз рақибни менсимаслигимиз мумкин эмас. Улар кучли жамоа, айниқса, уйда ўйнаётганларида рақиб жамоага осон бўлмайди".

"Ливаннинг Австралияга қарши ўйинини кузатдик. Жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Ливан билан ўйин осон бўлмайди, аммо биз 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Ливан сафида яхши ўйинчилар бор. Бизда ҳам бундай ўйинлар тажрибасига эга бўлган яхши ўйинчилар бор. Бир нечта асосий таркиб футболчиларисиз ҳаракат қилсакда, ижобий натижага эришишимизга ишонаман", дейди Карлос Кейруш.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:29, 11.09.2012.
Ўқилди: 4745 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.