Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Реал» Роналдуга фаолиятининг охирига қадар бўлган шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес яқин вақтлар ичида Криштиану Роналду билан янги шартнома борасида гаплашиб олиш учун учрашади. Бу ҳақда «Маrca» нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар португалиялик ҳужумчи учун фаолиятининг охирига қадар бўлган шартномани таклиф қилишмоқчи.

Янги шартномада Роналдуга тўланадиган маош миқдори ҳам ошиши кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда Роналду тахминан 10 миллион евро йиллик маош олади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану Роналду «Реал»да бахтли эмаслиги ва шу боис жамоани тарк этиш нияти борлигини маълум қилганди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:21, 11.09.2012.
Ўқилди: 5105 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик