Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Клублар ўртасидаги ЖЧнинг янги формати тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2025 йилдан бошлаб янги кўринишда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг форматини тасдиқлади.

Ушбу турнирда 32 та клуб иштирок этади ва ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Турнирда иштирок этиш ҳуқуқи қуйидаги жамоаларга берилади:

Осиё, Африка ва КОНКАКАФ қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида сўнгги 4 мавсумда ғолибликни қўлга киритган жамоалар — жами 12та.

КОНМЕБОЛ минтақасида Либертадорес кубогининг сўнгги 4 мавсумдаги (2021-2024) ғолиблари ва минтақанинг сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори 2 ўринни эгаллаган клуб — жами 6та.

Европа қитъасида Европа чемпионлар лигасининг сўнгги 4 мавсумдаги ғолиблари ва УЕФАнинг сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори 8 ўринни эгаллаган клуб — жами 12та.

Океания минтақасида сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори ўринни эгаллаган 1та клуб.

Мезбон — 1 клуб.

Ушбу тақсимот орқали турнирда иштирок этадиган 9та жамоанинг номи ҳозирдан маълум. Улар:

«Челси» (Англия) — ЕЧЛ ғолиби — 2020/21;
«Реал» (Испания) — ЕЧЛ ғолиби — 2021/22;
«Палмейрас» (Бразилия) — Либертадорес кубоги ғолиби — 2021;
«Фламенго» (Бразилия) — Либертадорес кубоги ғолиби — 2022;
«Ал-Аҳли» (Миср) — Африка чемпионлир лигаси ғолиби — 2020/21;
«Видад Касабланка» (Марокаш) — Африка чемпионлир лигаси ғолиби — 2021/22;
«Монтеррей» (Мексика) — КОНКАКАФ чемпионлир лигаси ғолиби — 2021;
«Сиэтл Саундерз» (АҚШ) — КОНКАКАФ чемпионлир лигаси ғолиби — 2022;
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) — Осиё чемпионлир лигаси ғолиби — 2021.

Шу билан биргаликда, ФИФА ҳар йилги 7 жамоа иштирокидаги клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказишда давом этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:40, 16.03.2023.
Ўқилди: 5755 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик