Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тимур Кападзе: «Энди жамоалар бизга қарши жиддийроқ ўйнашмоқда»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Олимпик» – ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг олимпиячилар бош мураббийи Тимур Кападзе учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

— Авваламбор, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин иккала жамоа учун ҳам қийин ўтди. Баҳсга яхши тайёрлангандик, рақибни ўрганиб чиққандик. Афсуски, ўйиндаги бир эпизодда хато қилдик ва ОКМК бундан унумли фойдаланди. Тўғри, маҳорат ва тажриба бобида ОКМК биздан устун. Шу сабабли улар бундай пайтда рақибни кечириб ўтиришмайди. Умуман олганда, тенг курашларга бой ўйин бўлди. Ушбу мағлубиятдан керакли хулоса чиқарамиз. Иккала бўлимда ҳам бир қанча хатолар қилдик. Ёшларда беқарорлик бўлиши мумкин, кўп жиҳатларни тўғрилаш кераклигини тушуниб турибмиз.

— «Олимпик» дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтадиган, рақиб дарвозасини ўққа тутадиган жамоа. Бугун ОКМК дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлламади...
— Биринчидан, ОКМК бунга имконият бермади. Иккинчидан, улар оддий ўйин намойиш қилишди. Асосан, Боакега узун узатмалар беришди. Албатта, бу бизга қийинчиликлар туғдирди. Зарба бердик, аммо рақиб ҳимоячиларидан ўтмади. Бундан яхшироқ ўйнасак бўларди. Гол ўтказиб юборгандан кейин яхшироқ ўйин кўрсата бошладик, таваккал қилишга ўтдик. Рақибларнинг хатосини ҳам кутдик. Катта куч билан ҳужумга ўтганимизда, ОКМКнинг қарши ҳужумда яхши ўйнашини ҳам ҳисобга олдик. ОКМК оддий ўйнагани учун бизни ритмдан тушириб қўйди.

— Жамоангизда фақат ёш футболчилар ўйнашади. Ўзингиз ҳам футбол ўйнагансиз. Таркибингизда тажрибали футболчиларнинг бўлиши қанчалик яхши ёки ёмон?
— Албатта, таркибда тажрибали футболчиларнинг бўлиши яхши ҳолат. Улар ортдан туриб кўрсатма беришади, ёшларга танбеҳ бериб туришади. Аммо бизда мақсад бошқача, терма жамоа сифатида ўйнаяпмиз, йигитлар ўзлари ривожланиши керак. Етакчилар пайдо бўлишади. Бунда мен ҳеч қандай қийинчилик кўрмаяпман. Жамоани барпо қилаётганимизда бизга бир-икки нафар тажрибали, масалан, марказий ярим ҳимоячи олиш кераклигини айтишди. Суперлигага чиққанимизда ҳам шундай савол яна такрорланганди. Бундан маъни борми? Биз терма жамоамиз, улар турнирларда бизга ёрдам беришмайди. Уларга кўпроқ имконият берамиз. Умуман олганда, буни уддалаяпмиз. Ҳеч кимга ўйин бобида ютқазмаяпмиз, яхши ўйнаяпмиз. Баъзида фарқ катта бўлиб кетиши мумкин. Йигитлар ўсишди ва ишочнлироқ ўйнашмоқда. Бугун ишлар ўхшамагандир, аммо уларнинг катта бўлишаётгани сезилмоқда. Бу – ҳали чемпионатнинг боши.

— Тўғри, бу мавсумнинг старти. Аммо «Пахтакор»га қарши баҳсдан кейин рақиблар сизларга қарши жиддий тайёргарлик кўра бошлагандек. Бу сизга қийинчилик туғдирмаяптими?
— Фикрингизга қўшиламан. Ўтган мавсум стартида ҳам бизни унчалик менсишмаган, жиддий қабул қилишмаганди. Энди эса бошқа жамоалар бизни янада жиддийроқ ўйлашмоқда. «Пахтакор»га қарши ўйин кўрсатмоқдаки, йигитларнинг даражаси энди юқорироқ. Балки йигитларни натижа учун ўйнатишга ҳам ўргатиш керакдир. Энди биз учун ҳам рақибларни мағлуб этиш топишмоққа айланмоқда. «Пахтакор»га қарши ўйиндан кейин йигитлар бироз хотиржам бўлиб қолгандир. Ҳозир карточкалар бобида ҳам муаммолар бор. Жиззахда ҳам қизил карточка қабул қилиб олганмиз. Албатта, буни гаплашиб оламиз. Ёшлар жамоамизда ҳам четлатилганлар бор. Буларни йигитлар билан муҳокама қилиб олганмиз. Бошида шундай бўлади, ўтирамиз, гаплашиб оламиз. Йигитлар темпни кўтариб олгандан кейин барчаси яхши бўлиб кетади. Бизга ҳам «Пахтакор», ОКМК, «Сўғдиёна» каби жамоаларга қарши ўйнаш қизиқ. Ҳозир барча жамоалар ҳар хил даражада. Футболчиларим эса ўйиндан ўйинга яхши тажриба олишмоқда. Бугунги ўйинда ҳеч нима ўхшамагандир, аммо бу келаси ўйинда барчаси чиройли ўтиши учун туртки бериши керак.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 07:53, 18.03.2023.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.