The Times нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ёзда янги дарвозабонни қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Манбага кўра, Эдуард Менди жамоани тарк этиши мумкин, Капи Аррисабалаганинг ўйин қобилияти "аристократлар" мураббийлар штабидан унчалик мамнун эмас.
Бош мураббий Грэм Поттер ўзи аввал бирга ишлаган "Брайтон" дарвозабони Роберт Санчесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, "Брентфорд" посбони Давид Райнинг ҳам номзоди кўриб чиқилмоқда.
"Челси"га Райни таклиф қилиш осонроқ бўлади, чунки ёзда у эркин агентга айланади, Санчеснинг шартномаси эса 2025 йилгача мўлжалланган.