Футбол жамоавий ўйин сифатида ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди. Баъзи ўйинчилар фаолияти давомида энг юқори савияда ўйнашади ва тарихда из қолдиришади, лекин улар совринсиз қолишади, бошқалари эса, аксинча, бир эча дақиқага майдонга тушиб, мукофотлар тўпламига эга бўлишади.
Харри Кейн, "Тоттенхэм"
Англиянинг сўнгги 10 йилдаги асосий ҳужумчиси ҳар мавсумда Премьер-лигадаги тўпурарлар пойгаси етакчиларидан бири. Кейн бутун фаолияти давомида "Тоттенхэм"да ўйнаб, бирорта ҳам соврин ютмаган. Лондонликларнинг сўнгги унвони 2008 йилга тўғри келади. Ўшанда "Тоттенхэм" Лига кубогини қўлга киритди ва Харри у пайтда атиги 14 ёшда эди.
Шу билан бирга, Кейнни совринлардан йироқ дейиш мумкин эмас. “Тоттенхэм” билан Чемпионлар лигаси ва лига кубоги финалида ўйнади, Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллади, Англия терма жамоаси билан эса жаҳон чемпионатининг ярим финалига ва Евродаги ҳал қилувчи ўйинга қадар етиб борди. Ҳар сафар Харрини мағлубият кутарди. Ҳозир Кейн 29 ёшда ва унвонлар учун ҳали ҳам имконияти бор. Аммо ҳар йили улар камайиб бораверади.
Димитри Пайет, “Марсель”
Сўнгги ўн йилликдаги яна бир европалик футболчи ҳам кубокларга ета олмаяпти. Клублар миқёсида Пайетнинг имкониятлари кам эди - у "Нант", "Сент-Этен", "Лилл" ва "Вест Хэм"да ўйнади ва ҳозирда "Марсель" рангларини ҳимоя қилмоқда. Шу вақт ичида Димитри фақат бир марта чемпионликка яқинлашди, 2018 йилда у ҳозирги жамоаси билан Европа Лигаси финалига йўл олди. Бу драматик ўйин бўлиб чиқди: Пайет жароҳат олди, "Марсель" эса "Атлетико"да 0:3 ҳисобида енгилди.
Пайет ҳам Кейн каби терма жамоа билан кубокни қўлга киритишга яқин эди. 2016 йилда Франция ўз уйида Еврода финалга чиқди, бироқ қўшимча дақиқаларда урилган гол туфайли Португалияга мағлуб бўлди. Ғолиб бўлган жаҳон чемпионатида эса Димитрий терма жамоа аризасида йўқ эди.
Антонио Ди Натале, фаолиятини тугатган
Ди Натале футболчи сифатида ҳеч нарса ютмади. А Сериядаги энг ёрқин ҳужумчилардан бири 90-йилларда бошланган ва 2000 ва 2010-йилларда чўққига чиққан. Ди Натале фаолиятининг кўп қисмида камтарона "Удинезе"га содиқ бўлиб, у ерда фақат шахсий ютуқлари билан мақтана оларди. Чунончи, у икки марта Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари (2010, 2011) ва бир марта мамлакатнинг энг яхши футболчиси (2010) деб эътироф этилган.
Ди Натале 2002 йилдан 2012 йилгача вақти-вақти билан чақирилган Италия терма жамоаси билан муваффақият қозониши мумкин эди. Аммо жамоа бу даврда Антониосиз ягона совринни қўлга киритди ва 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлди. Натижада, Ди Натале Евро-2008да ўйнади, у Испания билан чорак финал баҳсида пеналтини аниқ амалга ошира олмади. Евро-2012да миллий терма жамоа яна испанларга мағлуб бўлди.
Эрик Ламела, “Севилья”
Ламела рўйхатдаги олдинги ўйинчилардан савияси пастроқ, аммо барибир Англиядаги ўйини билан машҳур. Бир муаммо бор: Кейн каби Эрик ҳам “Тоттенхэм”да ўйнаган. Ламела ўзи туғилиб ўсган Ривер Плейт шаҳрида олтин медални қўлга киритиши мумкин эди, у ерда фаолиятини бошлаган, аммо 2008 йилда Клаусурада ғалаба қозона олмади, чунки у жамоада 2009 йилда дебют қилган. Ҳозир эса Ламела "Севилья"да ўйнайди. Испания клуби кубоклар кабинетини тез-тез тўлдиради, аммо Эрик келганидан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Айни дамда жамоа Испания чемпионатида умуман жон сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Луиджи Ди Бьяджо,фаолиятини тугатган
Ди Бьяджо 90-йилларда ярим ҳимояда ажойиб ўйнади ва кўплаб А Серия мухлислари хотирасида қолди. Луижи "Лацио"да ўйнай бошлаган, сўнгра “Монза”, Рома, Интер ва “Брешия” клубларида ўйнаган.
Ди Бьяджо 1998 йилдан 2002 йилгача Италия терма жамоасига чақирилган. Ва айнан шу давр ўрталарида у катта кубокдан бир қадам узоқда эди. Жамоа Евро-2000 финалига чиқди ва Францияга ютқазди. Италияликлар ҳисобда олдинда бўлишди, асосий вақтда ҳисоб тенглашгач, қўшимча бўлимларда Давид Трезеге олтин голни урган.