Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

U-20 Жаҳон чемпионати Индонезияда ўтказилмаслиги мумкин. Мезбон шаҳарлар Исроилни қабул қилишни истамаяпти, ФИФА эса қуръани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Индонезия 20 майдан 11 июнга қадар футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Турнир пандемия сабабли икки йилдан буён ўтказилмаётганди, энди эса янги муаммо пайдо бўлди.

Қуръа ташлаш маросими 31 март кунига белгиланган эди, бироқ Бали губернатори Ваян Костер Индонезия ёшлар ва спорт вазири Зайнудин Амалига мурожаат қилиб, Исроилни мусобақадан четлаштиришни талаб қилганидан сўнг маросим ФИФА томонидан бекор қилинди.

ФИФА 22 мартдан 27 мартга қадар Индонезия стадионларини текширган. Турнир мамлакатнинг олтита шаҳарида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг ёзишича, ушбу олтита ҳудуддан иккитаси (Бали ва Марказий Ява) мезбон сифатида Исроилни қабул қилишдан бош тортган. Исроилга ўз ўйинларини Сингапурда ўтказиш таклиф этилган.

Қуръа ФИФА ташаббуси билан бекор қилинди, ҳозирча оқибатлар Исроилга эмас, мезбонларга таҳдид солмоқда. Вазият тез орада ўнгланмаса Индонезия мезбонликдан маҳрум этилиши мумкин.

Индонезия футбол ассоциацияси (PSSI) ФИФА маросимнинг бекор қилинишига ҳеч қандай изоҳ бермагани ва янги сана белгиламаганини айтиб ўтди.

Миш-мишларга кўра, Индонезия ЖЧ—2026 саралаш босқичидан четлаштирилиши мумкин. ФИФА PSSI фаолиятига ҳукумат аралашуви туфайли Индонезияни 2018 йилги Жаҳон Чемпионати ва 2019 йилги Осиё Кубоги саралашидан четлатган эди.

Кейинроқ бу вазиятга Индонезия президенти Жоко Видоно ўз муносабатини билдириб, Исроилнинг турнирда иштирок этиши Индонезия ва Фаластин муносабатларини ўзгартирмаслиги, спорт ва сиёсат бир-бирига дахл қилмаслиги борасида ФИФА қоидаси борлиги, Индонезия футбол федерацияси раҳбари Эрик Тоҳир ФИФА билан музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.

Нега Индонезия Исроилни ЖЧда кўришни истамайди?

Индонезиянинг 90% аҳолиси ислом динига эътиқод қилади. Улар Исроил билан дипломатик алоқа қилмайди. 1988 йилда Индонезия Фаластин чегараларини тан олган биринчи давлатлар қаторида эди. Муаммо ҳалигача ҳал этилмаган. 2022 йилнинг сентябрь ойида Индонезия ташқи ишлар вазирлиги директори Багус Ҳендранинг Кобарсих “Фаластин Исроил оккупацияси остида” экан дипломатик муносабатлар ўрнатилмаслигини таъкидлаганди.

Мамлакатлар ўртасида расмий дипломатик алоқалар бўлмаса-да, савдо ва туризм бўйича алоқалар мавжуд. Ҳатто, 2022 йилда Индонезия исроилликларнинг ўз ҳудудига киришини бироз осонлаштирган. Аввал бу мамлакатга фақат чет эл паспорти билан ёки камида 15 кишидан иборат туристик гуруҳ таркибида кириши мумкин эди. Энди ташкиллаштирилган экскурсия тугаганидан сўнг улар мустақил равишда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин.
Индонезия бир вақтлар исроиллик спортчиларни мамлакатга киришини тақиқлаганди

1962 йил Индонезия пойтахтида ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилади ва унда Исроил ҳам иштирок этиши керак эди. Бироқ ташкилотчилар араб давлатларининг босими остида исроилликларга виза беришдан бош тортади. Кейинги йилда эса ХОҚ Индонезиянинг аъзолигини тўхтатган.

Исроил 1981 йилда Осиё олимпия қўмитаси аъзолигидан чиқди. Шу сабабли узоқ вақтдан буён бундай муаммолар туғилмаганди. 2018 йил Жакартада Осиё ўйинлари ўтказилди ва унда Исроилнинг Moovit стартап-компанияси расмий ҳамкор бўлган.
Исроил илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди, у ерда 24 та жамоа иштирок этиши керак

Исроил 2022 йил Словакияда бўлиб ўтган Европа чемпионати орқали турнирга йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоа Сербия билан дуранг ўйнаб, Австрияни мағлуб этиб, Англияга ютқазди ва плей-оффга йўл олди. Ярим финалда Франция мағлуб этилган. Финалда эса Англияга имконият бой берилган.

Исроил 2023 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этадиган Европанинг бешта жамоасидан бири (қолган терма жамоалар: Англия, Франция, Италия ва Словакия). Жаҳон чемпионатининг иккита дебютанти бор — Доминикан Республикаси ва Исроил.

Формат катталар ўртасидаги Европа Чемпионати каби бўлади: тўртта жамоадан иборат олтита гуруҳ, плей-оффга биринчи ва иккинчи ўринлардан ташқари энг яхши тўртта учинчи ўрин соҳиблари йўл олади.

Биринчи саватчада французлар ва италияликлар, иккинчисида инглизлар ва бразилияликларни, шунингдек, турнирда Ироқ ва Фижи оролларини ҳам кўриш мумкин. Тўртинчи саватчада Гамбия ва Доминикан Республикаси жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубоги соҳиби сифатида турнир йўлланмасини қўлга киритди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари финалда Ироқ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:00, 29.03.2023.
Ўқилди: 3241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6831]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3184]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3083]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2323]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2079]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2030]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1950]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1869]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1660]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1577]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик