Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"МЮ"нинг кейинги тақдири не кечади ёхуд қатарликлар нима қилмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги хабарларга кўра, Қатар сармоядорлари "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олишга жуда яқин келишган. Агар шундай бўлса, "қизил иблислар" дунёдаги энг катта клублар тармоғининг бир қисмига айланиши мумкин. Бу нарса "МЮ"ни "ПСЖ" билан ҳам боғлайди. АПЛнинг энг кўп чемпион бўлган жамоаси бошқа эгалар қўлига ўтиши кутилмоқда. Глейзерлар хонадони клубга даъвогарлик қилаётганларнинг бир нечта таклифини кўриб чиқмоқда. Таклифлар ичида энг йириги Қатар Ислом банки раиси ва собиқ давлат бош вазирининг ўғли Шайх Йассим бин Хамад ал-Тани томонидан янгради. Қатар Спорт Сармоядорлари гуруҳи, аллақачон "ПСЖ"га эгалик қилади.

Ушбу гуруҳ қўлида, шунингдек, Португалия гиганти бўлмиш "Спортинг Брага"нинг катта миқдордаги акциялари мавжуд. Гуруҳ аъзоси бўлган "ПСЖ" директори Носир Ал-Хелайфи Испания сегундаси вакили "Малага"ни ҳам сотиб олишни режалаштираётгани айтилади. Малагаликлар 2010 йилдан бери қатарликлар томонидан жазорат қилиниб келади. Аммо тез орада катта сармоя орқали жамоани Ла-лигага қайтариш ният қилинган. Бу ҳаракатлар орқали Форс кўрфази бойлари "МЮ", "Брага" ва "ПСЖ"ни боғлаган ҳолда йирик тармоқ тузишни ният қилган. Агарда шундай бўлса, ушбу клублар гуруҳи "City Football Group" билан рақобатчига айланади. Биласиз, бу гуруҳ ўз ичида "Манчестер Сити", "Нью Йорк Сити", "Мелбурн Сити" ҳамда "Мумбай Сити" клубларини бирлаштиради.

Айни дамда нишондаги клуб бўлган "Брага" Португалия чемпионатида 3- ўринни эгаллаб турибди. Бу эса жамоани кейинги мавсумнинг ЕЧЛ мусобақасига элитиши мумкин. "МЮ" ва "ПСЖ" келажакда "Брага" билан ўйнай олмаслиги айтилади. Негаки, УЕФА бир ташкилот ёки инсон томонидан бошқариладиган клублар бир-бирига қарши майдонда ўйнмаслик қоидасини жорий этган. Аммо Европа футболи раҳбари Александр Шеферин яқиндагина бу каби қоидаларни ўзгаришига ишора қилди. У шундай дейди:

"Ўйлашимча, кўплаб клубларга эгалик қиладиган ташкилотлар ҳақидаги қоидани келажакда кўриб чиқишга тўғри келади. Негаки, одамлар ўзгаришлар тарафдори. Қоидалар қатъий бўлиши керак. Аммо айримларини қайта кўриб чиқишга муҳтожмиз. Бу воқеалар яқин келажакда жуда тез содир бўлади".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:00, 29.03.2023.
Ўқилди: 4106 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.