Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"МЮ" томонидан сотиб олинган 9 та қария футболчилар: Харри Кейн кейингиси бўладими?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги хабарларда айтилишича, "Манчестер Юнайтед" ёзда Харри Кейнни сотиб олиш учун қаттиқ курашади. Бу клуб яқин йиллар ичида мана шундай танлов қилмоқда. Яъни, ёш катта ва тажрибали юлдузлар харид қилинмоқда. Масалан, Кейн бу ёзда 30 ёшга тўлади. У ҳозирда "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоасининг тарихдаги энг яхши тўпурарига айланди. Агарда ҳужумчи карьерасининг қолган қисмини ҳам АПЛда ўтказса, у ҳолда, Кейн Алан Ширернинг рекордини ҳам янгилаши мумкин. Афсуски, Харри Кейнга йирик совринлар ютиш насиб қилмаяпти. Агарда у "МЮ"га ўтса, унинг ками тўлиши мумкин. Биз бугун "қизил иблислар" томонидан сотиб олинган энг қария футболчилар ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Каземиро

Бразилиялик ярим ҳимоячи ёши катта бўлишига қарамай, анча қиммат нархга харид қилинган эди. Аммо қарор тўғри бўлиб чиқди. Каземиро "МЮ"га майдон марказидаги камчиликни тўлдиришга ёрдам берди. Албатта, футболчининг тартиб-интизом борасида муаммолари бор. АПЛда Каземиро қизиллар олишдан чарчамаяпти. Шунга қарамай, 31 ёшли футболчи "МЮ" учун ўта керак фигурадир.

Кристиан Эриксен

"Брентфорд" сафидаги муваффақиятли ярим йилликдан сўнг, "МЮ" Эриксенни 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида қўлга киритди. Даниялик ярим ҳимоячи "Олд Траффорд"да янада юксалди. У мавсум давомида 9 та ассистга муаллифлик қилган. Тўпиғидан олган жароҳат сабабли Эриксеннинг ўйин вақти чекланадиган бўлди. Аммо 31 ёшли футболчи жамоа учун фақат фойда келтирди.

Криштиану Роналду

Роналдунинг "МЮ"га қайтишини икки хил қабул қилиш мумкин. Масалан, унинг клубдаги илк мавсуми омадли кечди. Португалиялик 2021-22 йилни жами 24 та гол билан якунлаганди. Бироқ, клуб ўша мавсумни анти-рекорд даражадаги кам очко билан тугатди. Иккинчи мавсум эса Роналду учун ёмон келди. Келишмовчиликлар фонида, Роналду ичидаги бор гапни айтиб ташлади ва клубни тарк этди.

Том Хитон

Хитоннинг ҳикояси кўпчиликда, унга хайрихоҳлик уйғотади. Дарвозабон "қизил иблислар" сафини тарк этиб, 11 йил давомида "Бёрнли" ва "Астон Вилла"да иккинчи рақамли бўлиб ўтирди. 2021 йили "МЮ" яна уни сотиб олганди. Қайтиб келганидан бери Хитон жами 3 та баҳсда майдонга тушди. У асосан иккинчи ёки учинчи дарвозабон вазифасини бажармоқда.

Эдинсон Кавани

Уругвай терма жамоаси аъзосининг клубдаги илк мавсуми ажойиб кечганди. Каванининг ақлли ҳаракатлари ва боғламлардаги иши, уни жамоада асосий фигурага айлантирди. Илк мавсумда Кавани 17 та голга муаллифлик қилади. Иккинчи мавсум эса мутлақо бошқача кечди. Кавани жароҳат олди. Етгмаганига, унинг асосий таркибдаги ўрни Роналдуга берилди. Шунга қарамай, айтиш мумкинки, Кавани эркин агент сифатида клубга келганди. Шу сабабли, у жамоага камида зиён келтирмади.

Ли Грант

Дарвозабон "МЮ"да 4 та мавсум ўтказган. Аммо шу даврда фақат 2 та баҳсда майдонга тушган. Грант "Сток Сити"дан учинчи дарвозабон сифатида харид қилинади. Унинг асосий иши захира ўриндиғида ўтириш эди.

Златан Ибрагимович

Айни дамда 41 ёшни қарши олган швецияликни, винога ўхшатиш мумкин. У вақт ўтган сари фақат кучли ва фойдали бўлиб борди. Харизматик ҳужумчи 2016 йилда "МЮ"га келади. Ибрагимович ўзининг биринчи мавсумида жами 28 та голга муаллифлик қилганди. "Ferrari" шайдоси, МЮ"даги даврида 3 та титулни қўлга киритди.

Бастиан Швайнштайгер

"Мен "МЮ"да бахтли эдим. У пайтларни жуда яхши эслайман. Жамоадаги мураббий, футболчи ва хизматчиларнинг ҳаммаси ёдимда турибди. Афсуски, иккинчи мавсум мен учун анча қийин кечганди", – дея эслайди футболчи, ўзининг "МЮ"даги даврини. Швайнштайгер Луи ван Гал даврида жамоага келади ва Англия кубогини қўлга киритади. Жозе Моуриньо эса германиялик футболчини "даф" қилганди.

Виктор Валдес

Собиқ "Барселона" дарвозабони "МЮ" билан бир йиллик қисқа даврни ўтказади. У Давид Де Хеага ўринбосар сифатида олиб келинади. Валдес "қизил иблислар" билан атиги иккита баҳсда майдонга тушади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 11:30, 31.03.2023.
Ўқилди: 3897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.