Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Челси" ёзда сотиши мумкин бўлган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа. Улар ичида "МЮ" ва "Манчестер Сити" нишонлари ҳам мавжуд

Баҳо:
+ | -

Келаётган ёзда "Челси" футбол клуби бутун бошли бир таркиб ўйинчиларини сотиб юборишга мажбур қилиниши мумкин. "Аристократлар" ўтган мавсум якунларига кўра, 121 миллион фунт зарар кўрганди. Сўнгги икки мавсумни қўшиб ҳисоблаганимизда эса бу миқдор 274 миллионга етади. Агарда бунга жорий мавсумдаги трансферларда ишлатилган 545 миллион фунтни ҳам қўшсак, раҳбариятга катта босим юкланиши аён бўлади. Агарда "Челси" молиявий ҳаракатларини мувозанатга келтириб олмаса, у ҳолда Тодд Бёли молиявий фейр плей санкцияларига дучор бўлади. Бундан қочишнинг имкони бор, албатта. Бунинг учун "Челси"нинг АПЛ учун рўйхатдан ўтказган 36 талик таркибидаги айрим футболчиларни сотиш керак. Қуйида "Челси"нинг ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа билан танишасиз.

Дарвозабон: Эдуар Менди

Сенегал терма жамоаси аъзоси бундан бир-икки мавсум илгари дунёнинг энг кучли дарвозабони сифатида қаралаётган эди. Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди. Кепа яна ўз жойига қайтди. Бу эса Мендини жамоадан кетишига сабаб бўлиши мумкин. Дарвозабон ёзда "Бавария" сафига йўл олиши айтилган.

Ўнг қанот ҳимоя: Лофтус-Чик

Аслида Рубен қанот ҳимоячиси эмас. Аммо у аввалари айнан шу позицияда ҳаракат қиларди. Лофтус-Чик академиядан чиққан. Шу сабабли унинг ҳар қандай нархда сотилиши, жамоага фақатгина фойда олиб келади.

Чап қанот ҳимоя: Бeн Чилвелл

Бэн Англиядаги энг яхши футболчилардан бири саналади. У Англия терма жамоасида буни кўрсатиб қўя олди. Аммо Грэм Поттер ихтиёрида Чилвелл ўрнида Марк Кукурелья варианти мавжуд. Бу нарса "Челси"га ўз футболчисини сотиш имконини беради. Чилвеллга "Манчестер Сити" қизиқиш билдирган.

Марказий ҳимоя: Трево Чалоба

Лофтус Чик сингари Чалоба ҳам клуб академиясида тарбияланган. Унинг сотувидан тушган пул жамоага оз бўлса ҳам ёрдам бериши мумкин. Ёш ҳимоячига "Рома" ва "Интер" қизиқиш билдирган.

Марказий ҳимоя: Калиду Кулибали

Кулибали ўтган мавсумдагина жамоага келганди. Аммо футболчи ўз спорт формасини доимий сақлаб қола олгани йўқ. Кулибали Лондонда ҳафтасига 295 минг фунт маош олади. Аммо асосий таркибда Весли Фофана ва Беноит Бадиашилидан кейинги ўринга тушиб қолди.

Ярим ҳимоячи: Конор Галлахер

"Челси" тарбияланувчиси ва Англия термаси вакили сотувидан яхшигина пул ишлаб олиш мумкин. Галлахер АПЛда нималарга қодир эканини кўрсата олганди. "Эвертон" 23 ёшли футболчи учун 45 миллион фунт тўлаш ниятини билдирган. "Челси" эса Галлахерга бундан буён асосий таркибдан жой бериши анча қийин масала.

Ярим ҳимоя: Матео Ковачич

Яна бир футболчи ёзда жамоадан кетади. Ковачич ўша юлдуздир. Унинг амалдаги битими 2024 йилга қадар тузилган. Тажрибали хорват Пеп Гвардиола жамоасига йўл олиши мумкин. "Манчестер Сити" ярим ҳимоясини унга истаганча жой топилади.

Ярим ҳимоя: Мейсон Маунт

Нарх жиҳатидан Маунт "Челси"даги Энцо ва Жеймсдан кейинги учинчи энг қиммат футболчи саналади. 24 ёшли инглиз футболчиси 2024 йилга қадар лондонликар шарафини ҳимоя қилиши белгиланган. Маунт учун "Ливерпуль" ва "МЮ" йирик даъвогарлар саналади.

Ўнг қанот ҳужум: Каллум Хадсон-Одои

Хадсон-Одои кўпчилик томонидан катта юлдузга айланиши тахмин қилинганди. Аммо кўплаб сабабларга кўра бундай бўлмади. Айни дамда Каллум "Байер Леверкузен" сафида ҳаракат қилмоқда. Ёзда ҳужумчи ўзига янги жамоа топиши керак.

Чап қанот ҳужум: Кристиан Пулишич

Америкалик ҳужумчи ўзидан кутилган умидларни оқламади. Пулишич ҳам 2024 йилда эркин агентга айланади. Шу сабабдан ундан келаётган ёзнинг ўзидаёқ қутулиш керак. Футболчининг олдида ўз юрти мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати турибди. Шу сабабдан унга доимий ўйин вақти зарур. Шунингдек, бу позицияда Хаким Зиеш ҳам мос тушади.

Ҳужумчи: Ромелу Лукаку

Бельгия терма жамоаси аъзосининг 97 миллионлик хариди омадсиз кечди. У жорий мавсумда яна "Интер"га қайтариб юборилди. Албатта, ижара асосида. Лукаку сотилиши аниқ, аммо анча арзон нархга. Ҳатто, унинг жамоани текин тарк этиши ҳам "Челси"га енгиллик беради. Негаки, ҳужумчи ҳафтасига 325 минг фунт маош олади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:30, 01.04.2023.
Ўқилди: 5339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.