Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Баҳром Давлатов: «Етакчи жамоалар тартибига мослашиш керак»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги кунларда эътиборга молик бўлган кўплаб воқеликлар содир бўлди. Бироқ  биз ҳамон давлатимиз раҳбари – Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Бунёдкор” ФКнинг янги спорт комплексига ташрифи ва уларнинг қимматли маслаҳатлари, хусусан академияни кучайтириш ва мухлисларга қаратган мурожаатлари таассуротлари билан яшамоқдамиз.

Ҳозирги кунда клуб инфратузилмаси, футбол академияси, клуб ходимлари, тарбиячи ва мураббийлар штабига янги номзодлар кўриб чиқиш билан шуғулланяпмиз. Янги жойга кўчиб ўтишга тайёрланяпмиз. Бунгача “Бунёдкор” ФК офиси “Жар” стадионида, академиямиз тарбияланувчилари “Геофизика” мажмуасида истиқомат қилишаётганди. Кўчиб ўтиш бир қарашда оддийдек кўринади. Аслини олганда бу жараён ҳамма ходимларимиздан катта куч талаб этади. Октябрь ойида барча шароитларга эга бўлган янги стадионга кўчиб борамиз. Демак, клубнинг барча бўғинларида жамоамизнинг муваффақиятларга улуш қўшадиган, янада яхшироқ ишлайдиган янги ходимларга муҳтожлик сезамиз.

Айтганча, мухлисларга мурожаат этиб, шуни маълум қилмоқчиманки, “Бунёдкор” мавсум охиригача уй учрашувларини “Жар” стадионида олиб боради. Бироқ, клубимиз Осиё Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи финал учрашувига йўлланма олса, у ҳолда фикримизни ўзгартиришимиз мумкин. Бунга жудаям ишонгимиз келяпти.

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” миллий чемпионат доирасида “Олмалиқ” клубига ютқазиб қўйди. Бу жиҳат жуда кўпчилигимизга ёқимсиз бўлди. Бош мураббийимиз терма жамоа билан банд бўлганлиги Олмалиқдаги баҳсга қаратилган тайёргарлик жараёнида ўз таъсирини кўрсатди. Ҳа, асосий футболчиларимиз Жанубий Корея билан кечган муҳим баҳсдан сўнг “Олмалиқ”қа қарши ўйинга ўзларини тайёрлай олишмади. Бу эса қимматли очколарни бой беришимизга олиб келди. Европанинг етакчи жамоалари сафида тўп тепаётган футболчилар аллақачон бундай тартибга мослашиб бўлишган. Масалан, Англия премьер-лигаси клублари кун ора ўйин ўтказишади, шунингдек терма жамоа сафидаям ўйнашга улгуришади. Лекин ўз спорт формаси маромини асло йўқотишмайди. Олмалиқдаги мағлубиятдан сўнг таъқибчиларимиз янада яқинлашиб олишди. Бу эса чемпионлик учун курашни кескинлаштириб, клубимизнинг мақсадини қийинлаштирди. Бошқа томондан олиб қараганда футболчиларимиз ва мураббийларимиз энди ўз ишларига янада жиддийроқ ёндашадиган бўлишди. Шунингдек, мухлислар учун мавсумнинг қолган қисмини кузатиш янада қизиқарлироқ бўлди.

Янги стадионга кўчиб ўтишимизга доир ташкилий масалалар туфайли клуб билан Австралияга бора олмадим. Чоршанба куни бизни “Аделаида Юнайтед” клубига қарши ўта муҳим баҳс кутиб турибди. Савол беришди: Нега “Бунёдкор” сафарги жуда мураккаб бўлган йўналишда парвоз қилди? Жавоб бераман: Бизни қониқтирадиган кунда Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри рейс йўқ эди. Олдимизда Олмалиққа қарши чемпионат ўйинини бошқа муддатга қолдирган ҳолда 13 сентябрь куни Яшил қитъага йўл олиш ёки бўлмасам душанба куни йўлга отланиб, Аделаидага ўйин куни етиб бориш варианти бор эди.

Сафар толиқишлари ва Олмалиқдаги омадсизлик бизга қарши ишлайди. Бироқ бизнинг жамоамизда ҳақиқий профессионаллар жамланишган. Мураббийлар ўйинчиларни тайёрлашга, ўз навбатида футболчилар бор маҳоратини ишга солишиб, ортга ёқимли натижа билан қайтишга ҳаракат қилишади. Ўзбекистонлик барча футбол мухлислари қатори мен ҳам жамоамизга муваффақиятлар тилайман.

Омад!!!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:05, 18.09.2012.
Ўқилди: 4900 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.