Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Эл-класико» олдидан Хави ва Анчелотти нималар деди?

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ва “Реал” клублари 5 апрель, якшанба куни Испания Кубоги ярим финал жавоб баҳси доирасида ўзаро тўқнаш келади. Учрашув олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалига “Реал” устози Карло Анчелотти журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида
Диққат-эътиборни жамлаганмиз ва мотивацияга тўламиз. Кайфиятимиз яхши, бизда ҳаммаси ўхшайди. Бу ўйинда энергия ва тажриба муҳим бўлади. Ҳужумларни яхши бошлашимиз, тўпни тўғри ўйинга киритишимиз керак. Ёши катта ўйинчиларнинг тажрибаси муҳим рол ўйнайди.

Жорий мавсум Хавига қарши уч ўйинни бой бергани ҳақида
Бунга мураббийларнинг индивидуал қарама-қаршилиги сифатида қараш жуда қийин. Ғалаба қозониш навбати бизники.

Таркиб ҳақида
Ҳа, ўтган ўйиндаги таркибни тушириш вариантини ҳам кўриб чиқяпмиз, бироқ сўнгги ўйинлардаги вазиятга ҳам баҳо бериш керак. Бизга натижадан бошқа жиҳатлар ҳам муҳим. Сўнгги класикода курашдик, энг камида ғалабага яқин келгандик. Таркиб ўзгариши ҳам, аввалгидек қолиши ҳам мумкин. Биз мукаммал ўйин ўтказишни истаймиз. Сўнгги икки ўйин у қадар ёмон бўлмади.

Агар бутун йил давомида ишламаган бўлсанг, ўйин услубини ўзгартириш қийин. Бироқ деталлар орқали ҳайрон қолдириш мумкин.

Гол уриш кераклиги ҳақида
Гол уриш учун бутун вужуд билан олдинга ўтиш ярамайди, чунки 90-дақиқада ҳам тўп киритиш мумкин. Тўп билан ва тўпсиз вазиятларда ўйинни назорат қилиш керак. Биринчи ўйинда бунинг уддасидан чиқдик. У қадар кўп вазият содир этмадик, аниқроқ ҳаракат қилиш, бир фазадан иккинчисига тезроқ ўтиш керак. Бешинчи дақиқадаёқ гол уриб, кейин иккита ўтказиб юбориш мумкин. Агар тўғри ҳаракат қилсанг, гол уришга имконият бўлади.

Каталонлар мураббийи Хави ҳам ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида
Бизнинг мақсад Суперкубок ва Ла Лигадаги уй ўйинида бўлгани каби ҳаракат қилиш. Бироқ “Реал” Испаниянинг ва Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби. Биз устунлик қилишга ҳаракат қиламиз, бироқ осон бўлмайди. Биринчи ўйиндаги 1:0 ҳисоби — жуда яхши натижа.

“Реал”ни фаворит санаши борасида
“Реал”ни икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликда енгиш жуда қийин. Улар сўнгги бор қачон уй-сафар тизимидаги баҳсни бой берди? Мана нима учун мен “Реал”ни фаворит санаяпман, гарчи “Барселона” дастлабки ўйинда ютган бўлса ҳам.

“Негрейра иши” ва ҳакамлик ҳақида
Биз УЕФА, Негрейра, Тебасни муҳокама қилмаймиз. Реванш олиш учун майдонга чиқадиган “Реал”ни ютишга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак. Қолгани бизни қизиқтирмайди ва биз у масалаларни назорат қила олмаймиз.

Бу ҳақида ҳеч нарса ўқимайман ва жуда кам эшитаман. Бизни ички муҳит кўпроқ қизиқтиради. Ҳеч қандай жиҳат бизни йўлдан адаштирмаслиги керак.

Ҳакамлар ҳақида кўп гапирганман. Ёлғон билан ўйинни ютишни истамасдим. Қонуний йўл билан ғалаба қозонишни хоҳлайман. Ҳакамлар ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Улар хатоларга йўл қўяди. Менга ғалаба қозонишга ёрдам берадиган ҳакамлар ёқмайди. Доим тўғри йўл билан ютишни истайман.

“Барселона” ва “Реал” жамоалар ўртасидаги ўйин Ўзбекистон вақти билан 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда каталонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ғолиб финалда “Осасуна”га қарши баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:42, 05.04.2023.
Ўқилди: 3299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.