Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Превью. ОКМК – «Навбаҳор»

Баҳо:
+1 | -

Суперлига 5-тури доирасида жамоамиз сафарда Олмалиқнинг ОКМК (бу йилдан жамоа номи ўзгарди) клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 30 марта куч синашишган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 12 марта, наманганликлар эса 9 марта зафар қучишган. Тўққизта учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич - 39:39, яъни, тенглик.

Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 45 очкони, “лочинлар” эса 36 очкони қўлга киритишган.    

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига (олий лига)даги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда наманганликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекканди – 1:1.

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:                              

2008 йил
“Навбаҳор” - ОТМК - 2:0 (1:0)
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).

ОТМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)
Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

2009 йил
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:0

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0)
Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:0)
Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулумов (85) - Ғ.Жўраев (51).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)
Гол: Н.Отақўзиев (68).

2011 йил
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)
Гол: З.Пиримов (80).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 0:3 (0:1)
Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

2012 йил
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 1:0 (1:0)
Гол: А.Востриков (7).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:0)
Голлар: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) - С.Бердиев (74).

2013 йил
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:4 (1:1)
Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) - А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 1:3 (1:3)
Голлар:  С.Ҳамидов (5) - О.Жўрабоев (23), С.Шоаҳмедов (32,35).

2014 йил
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:1)
Гол: Б.Ёқубов (36), Ш.Эркинов (39,63) - Ш.Ҳакимов (28).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:1 (1:1)
Голлар: А.Исроилов (6),С.Шоаҳмедов (52,83) - Ш.Эркинов (31).

2015 йил
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 2:2 (1:1)
Гол: Ш.Эркинов (38,68) -  Ш.Саломов, (45+2), А.Омонов (59).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (1:0)
Голлар: С.Қуттибоев (5,65) - Д.Жабборов (69).

2016 йил
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (2:0)
Голлар: А.Омонов (4), Ф.Тожиев (22) - А.Ражабов (71).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:3 (0:2)
Голлар: А.Абдуллаев (47), И.Исоқжонов (49), А.Маҳмудов (72) - Х.Мухторов (7), М.Исаев (28), А.Аманов (50).

2017 йил
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)
Голлар: С.Рихсибоев (13), И.Йелич (89) – О.Ўрунов (90).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 1:1 (0:0)
Голлар: Н.Йованович (83) – Ш.Муллажонов (90+2).

2018 йил
АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)
Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 1:0 (1:0)
Гол: Д.Станоевич (15).

2019 йил  
АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)
Голлар: Ш.Норбеков (90+3) – А.Касьян (7).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:1 (0:1)
Гол: З.Полвонов (41).

2020 йил
АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:0)
Голлар: Азизбек Турғунбоев (22) – Йован Жокич (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:0

2021 йил
АГМК – “Навбаҳор” – 2:1 (1:1)
Голлар: Санжар Турсунов (26-пенальти), Шоҳруҳ Гадоев (71) - Славиша Стоянович (44-пенальти).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:0.

2022 йил
АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:1)
Голлар: Шоҳруҳ Гадоев (49) - Жамшид Искандеров (11), Зоран Марушич (81).  

“Навбаҳор” – АГМК – 3:1 (1:0)
Голлар: Жамшид Искандеров (11-пен.), Дониёр Абдуманнопов (53), Йован Жокич (77) - Миржаҳон Мираҳмадов (82).

Мазкур жамоаларнинг Олмалиқда ўтказилган баҳсларига назар ташлайдиган бўлсак, 15 та баҳснинг  8 тасида мезбонлар ғалаба нашидасини суришган бўлса, жамоамиз 4 марта зафар қучган. Учта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 24:20, ОКМК фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК – “Навбаҳор” учрашуви  9 апрель куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 18:05 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:35, 05.04.2023.
Ўқилди: 2033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.