Кириш Регистрация

Расман! Фрэнк Лэмпард яна «Челси» бош мураббийига айланди

Баҳо:
+ | -

Англиялик мутахассис Фрэнк Лэмпард Лондоннинг “Челси” жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақида “аристократлар” расмий сайти маълум қилди.

Лэмпард “Челси”да яқинда истеъфога чиқарилган Грем Поттер ўрнини эгаллади. Фрэнк мавсум охирига қадар жамоа мураббийи сифатида ишлайди. Шунингдек, Эшли Коул, Жо Эдвардс ва Крис Жонслар мураббийлар штабидан жой олади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, лондонликларни жорий мавсум учинчи мураббий бошқариб боради. 2022/23 йилги мавсум бошида Томас Тухель жамоа мураббийи бўлган бўлса, унинг ўрнини сентябрь ойида Поттер эгаллади. Орадан 7 ой ўтиб, Фрэнк Лэмпард “Челси” бошқарувига келди.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард фаолиятида иккинчи бор “Челси” бош мураббийи сифатида ишлайди. Бунга қадар 44 ёшли мураббий 2019 йилдан 2021 йилга қадар “аристократлар” мураббийи бўлган.

Англиялик мутахассис футболчилик фаолияти давомида 2001 йилдан 2014 йилга қадар “аристократлар” сафида тўп сурган. У Лондон клуби таркибида умумий ҳисобда 648 та учрашув ўтказиб, 211 та гол урганди ва клуб тарихида энг яхши тўпурарга айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:51, 06.04.2023.
Ўқилди: 2886 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8766]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5795]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4372]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3345]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2953]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2357]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2340]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2311]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2293]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик