Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

"Челси"ни тарк этиши кутилаётган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Кейинги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати тузиб чиқилди. Келинг, улар кимлар эканлигини кўриб чиқамиз.

Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон, ҳужумчи, 33 ёш)

Форвард ўтган ёзда унга сарфланган 12 миллион еврони оқламаслиги аниқ. Обамеянг Премьер-лигада 12 та ўйинда атиги битта гол урган.

Ҳаким Зиеш (Марокаш, вингер, 30 ёш)

Марокашлик футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, Зиешга "Тоттенхэм", "Вест Хэм", "Фулхэм" ва ҳатто "ПСЖ" даъвогарлик қилмоқда.

Калиду Кулибали (Сенегал, ҳимоячи, 31 ёш)

Кулибали - "Челси" учун муҳим ҳимоячи. Аммо лондонликлар, қишки катта ҳажмдаги хариддан сўнг, таркибни тозалашлари керак ва "қурбонлар" дан бири африкалик бўлиши мумкин.

Кристиан Пулишич (АҚШ, вингер, 24 ёш)

Жорий мавсумда Премьер-лиганинг 19та ўйинида атиги битта гол урган америкалик футболчи, агар "Челси" португалияликни "Атлетико"дан сотиб олишга қарор қилса, Жоау Феликс билан шартноманинг бир қисми бўлиши мумкин.

Матео Ковачич (Хорватия, ярим ҳимоячи, 28 ёш)

Хорватияликнинг "Челси" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва шунинг учун энг яқин трансфер ойнаси уни сотиш учун энг яхши имкониятдир. "Ман Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" Ковачич билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Конор Галлахер (Англия, ярим ҳимоячи, 23 ёш)

Ёш футболчи мунтазам равишда Прембер-лигада захирадан майдонга тушади. Энсо Фернандес унинг позициясида ўйнайди. Миш-мишларга кўра, Галлахерга "Ливерпулб" қизиқиш билдирмоқда, бу эса ярим ҳимояни кучайтириш учун мантиқан тўғри қарор.

Бен Чилвелл (Англия, ҳимоячи, 26)

Чилвелл, шунингдек, кутилаётган ёзги сотувнинг бир қисми сифатида клубни тарк этиши мумкин. "Бавария"га кетган Жоау Канселу ўрнига футболчи қидираётган "Ман Сити" унга қизиқиш билдириши мумкин.

Ромелу Лукаку (Бельгия, ҳужумчи, 29 ёш)

Бельгиялик футболчи ҳозирда “Интер”да ижара асосида ўйнамоқда. Tuttosport хабарига кўра, Лукаку Италияда қолмоқчи ва бунинг учун маошини камайтиришга тайёр.

Каллум Хадсон-Одои (Англия, вингер, 21)

Бу ёш инглиз футболчиси эса Леверкузеннинг "Байер" клубида ижара асосида ўйнамоқда. Хадсон-Одои ҳам ёзда сотилиши мумкин, чунки унинг шартномаси 2023/2024 йилги мавсумдан кейин тугайди.

Мейсон Маунт (Англия, ярим ҳимоячи, 24 ёш)

“Ливерпуль” кузатиб бораётган “Челси”нинг яна бир футболчиси. Бироқ, “Манчестер Юнайтед” бу жараёнга аралашиши мумкин. Goal хабарига кўра, лондонликлар Маунт учун 80 миллион евро олиш ниятида.

Сезар Аспиликуэта (Испания, ҳимоячи, 33 ёш)

Шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайдиган фахрий ҳимоячи 2012 йилдан буён “Челси”да тўп тепади. Миш-мишларга кўра, Аспиликуэтага "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Жоау Феликс (Португалия, ҳужумчи, 23 ёш)

Бу қишда “Челси” португалияликни “Атлетико”дан 6 ойга 11 миллион евро эвазига ижарага олди. Аммо “кўклар” Жоау Феликснинг шартномасини сотиб оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Денис Закария (Швейцария, ярим ҳимоячи, 26 ёш)

"Челси" ярим ҳимоячини ўтган ёзда "Ювентус"дан ижарага олганди. Бироқ, лондонликлар, катта эҳтимол билан, уни сотиб олишмайди. Чунки таркибда жуда кўп ўйинчилар бор.

Киритилди: 15:15, 07.04.2023.
Ўқилди: 5656 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7862]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3411]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3057]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2727]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2185]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2008]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1890]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1824]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1663]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.