"Барселона" ва Усмон Дембеле ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар тўхтатилди.
Каталония клуби ва вингер атрофидагилар фақат дастлабки музокараларни олиб боришган ҳолос.
Diario Sport хабарига кўра, "Барса" Дембеленинг қолишини истайди, аммо молиявий қийинчиликлар туфайли маошини ошира олмайди.
Маошни ошириш фақат 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб амалга ошиши мумкин. Дембеленинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Агар шартномани узайтириш масаласи ҳал этилмаса, "Барселона" французни сотиши мумкин.