Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 0-0 Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

"Қўрқинчли Энфилд" ёхуд "Арсенал" "Реал" қилган ишни такрорлай оладими?

Баҳо:
+ | -

Мавсум якунланишига тўққиз тур қолган бир пайтда, Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсумдаги энг жиддий тўсиқлардан бирини енгиб ўтиши керак бўлади. Улар "Ливерпуль" билан меҳмонда, "Энфилд"да тўқнаш келади. Бу ўйингоҳ йиллар давомида Европанинг энг кучли жамоалари учун ҳам ўта мураккаб макон бўлиб келган. АПЛ бош соврини яна Лондонга қайтишига яқин турган бир пайтда эса, "Арсенал"ни бу нарса қўрқитмаслиги керак. Қолган тўққиз учрашувнинг ҳар бири Микель Артета шогирдлари учун қаттиқ синов бўлиши турган гап. Шуларнинг ичида энг каттаси Ливерпуль шаҳрига сафардир.

"Ливерпул"нинг 2022-23 йилги мавсуми кўнгилдагидек ўтмаяпти. Буни ҳамма билиб, кўриб турибди. Шундай экан, Юрген Клопп жамоасининг важоҳати аввалгидек эмас. Ҳозирги "Ливерпуль" ҳақида айтиш мумкин бўлган биргина нарса бу жамоанинг ўта беқарорлигидир. "МЮ"ни 7-0 ҳисобида таслим этиб, "Бормунт"га ютқазиш, "Бормунт"ни 9-0 ҳисобида янчиб, "Лидс"га ўз майдонида енгилиш – фикрларимиз исботи ўлароқ жаранглайди. Мана шундай кутилмаганлик эффекти бугунги баҳсни янада қизиқарлироқ қилади. Негаки, биз олдиндан нима бўлишини тахмин қила олмаймиз.

Хусусан, "Ливерпуль" "МЮ"га қарши йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин АПЛда ҳали зафар қучмади. Аммо ҳали ҳам мерсисайдликларда кучли тўртликка кириш имкони сақланиб турибди. Агарда "Арсенал"га имконият бой берилса, кейин ўша кичик имконият ҳам йўққа чиқади. Шу сабабдан бугун "Ливерпуль" футболчилари борини бериб ҳаракат қилишади. Бугунги рақиб эса "Арсенал" ва бу жамоа чемпионликка энг яқин турган вакилдир.

Жамоалар спорт формаси қандай?

"Ливерпуль" юқорида айтилганидек, "МЮ"ни мартни бошида мағлуб қилганидан буён, ҳали ғалабага эришмади. "Бормунт", "Манчестер Сити" ва "Реал"га икки марта мағлубиятга учралди. Жамоанинг энг сўнгги баҳси ўзига ўхшаган аҳволдаги "Челси"га қарши эди ва бу учрашувда ҳисоб очилмади. Ушбу фактларга қарама-қарши равишда, "Арсенал"нинг даражаси анча юқори бўлиб турибди. Лондонликлар февраль ўртасидан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Манчестер Сити"га мағлубиятдан кейин "Арсенал" лигада кетма-кет 7 та ўйинда ғалабага эришди. Европа лигасида 2 та дуранг қайд этди. Ўша натижалар тўпчиларнинг АПЛдаги етакчилигини таъминлаб турибди. "Ливерпуль" билан биринчи даврдаги баҳс, 3-2 ҳисобида "Арсенал" фойдасига ҳал бўлганди.

Кимлар порлайди?

"Ливерпуль" сўнгги 4 та ўйинда битта гол уришга эришган ва бу жуда ёмон натижа саналади. Шу сабаб бугун "МЮ" билан баҳсда бўлгани каби Муҳаммад Салоҳга суянилади. Мисрлик ҳужумчи ўз номига бу мавсум давомида 12 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўя олган.
Тўпчилар сафида порлаш учун Букайо Сакадан яхшироқ вариант бўлмаса керак. Аммо Габриэл Жезуснинг қайтганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Бразилия терма жамоаси аъзоси узоқ муддатлик жароҳатдан кейин сафга қайтди ва ўтган турда "Лидс"га қарши дубл соҳибига айланди. Бу эса "Арсенал" учун яхши сигналдир.

Кимлар жароҳат олган?

"Ливерпул"да муаммолар етарлича. Хусусан, Виржил ван Дейк шамоллаш сабабли "Челси" билан ўйинда майдонга тушмаганди. Аммо "Арсенал" билан баҳсга қайтади. Шунингдек, Луис Диас ва Наби Кейта ҳали ҳам лазарятда ётибди. Асосий таркиб вакиллари бўлган Салоҳ, Трент, Робертсон ва Гакполар Лондондаги сўнгги учрашувни захирадан бошлаганди. Тиаго Алкантара машғулотлатда иштирок этди. Испаниялик бугунги таркибга киритилиши мумкин.
"Арсенал" сафида муҳим фигура саналган Вильям Салиба жароҳат сабабли майдонга қайтгани йўқ. Букайо Сака билан энди ҳаммаси жойида. Эдди Нкетиа тузалишни давом эттирмоқда ва тез орада сафга қайтади, аммо бугунги ўйинда уни кўрмаймиз. Шунингдек, ярим ҳимоячи Муҳаммад Элнени ҳамда ҳимоячи Такехиро Томиясулар жорий мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги маълум бўлган.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:49, 09.04.2023.
Ўқилди: 2581 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.