"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоаси Чемпионлар лигасидаги рақибларини қўрқитаётганини айтди.
- "Бернабеу"да Чемпионлар лигаси муҳити қандай?
- Мутлақо бошқача, мен бунга ҳали кўникмаганман. Лекин ажабланарлиси, жамоадошларим учун ҳаммаси яхши. Бу мени ҳайратда қолдиради.
"Реал" мухлислари ўз қадр-қимматини сафардаги ўйинларимизда ҳам кўрсатишмоқда, "Энфилд"да биз уларни тинимсиз эшитиб турдик.
Яна бир гап: ўтган йили “Челси”да ўйнаганимда бу стадион қўрқинчли эди. Рақибларда қўрқувни кўриш мумкин”, — деди Рюдигер.