Кириш Регистрация

Дани Алвесни кўргани фақат бир киши қамоқхонага боради

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Каталония қамоқхонасида зўрлашда айбланиб, суд жараёнини кутмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, бразилияликнинг олдига ташриф буюрувчилари кўп эмас - фақат битта. Алвеснинг ёнига ташриф буюрадиган ягона одам унинг Бруно Бразил исмли дўсти. Футболчи жиноят содир этгани тахмин қилинаётган кечада у Алвес билан тунги клубда бўлган. ОАВ хабарларига кўра, Брунонинг сўнгги ташрифи 26 март куни бўлиб ўтган.

Жинсий тажовузда айбланиб ҳибсга олинганидан кейин Алвесга гаров пули эвазига озодликка чиқиши рад этилди. Шундай қилиб, у тахминан 1-2 йил давом этиши мумкин бўлган суд жараёни тугагунига қадар ҳибсда қолади.

Киритилди: 15:42, 10.04.2023.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.