Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Максим Шацких: «Майдонга энг яхши 11 футболчи тушиши тарафдориаман»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан сўнг "Пахтакор" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйинни адолатли ютдик деб ўйлайман. Назорат бизнинг остимизда эди, кўпроқ гол уришимиз керак эди. Биринчи таймда кичик хатоликка йўл қўйдик ва рақиб ҳужум қилди. Умумий қилиб айтганда, адолатли тарзда 3 очкони қўлга киритдик.

— Кўп ёш футболчиларга ишонч билдирасиз ва бугун ҳам улар, ўзини яхши намойиш этишди. Ёш ўйинчиларни кучли рақибларга қарши бўладиган учрашувда ҳам шундай яхши ўйин намойиш этишига ишонасизми?
— Мен ҳар доим ҳамма нарса ўз вақтида бўлиши тарафдориман. 15 апрель куни ўйинимиз бор ва шу учрашувдан сўнг улар яна терма жамоа сафига бориб қўшилишади. Мен ҳар доим майдонда 11 нафар энг яхши футболчи майдонда ҳаракатланиши тарафдориман. Ким қандай шуғулланса, шундай ўйин амалиётига эга бўлади.

— Бугун ҳимояда оддий хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордингизлар. Ҳимоя чизиғидан кўнглингиз тўлмоқдами?
— Гол бўлган вазиятда, бу оддий индивидуал хато. Шу сабаб гол ўтказиб юборган вазиятга кўп эътибор бермаяпман. Бундай хатолар қилмаслигимиз керак. Биз ҳар куни машғулотларда бунинг устида ишлаймиз, лекин афсуски бундай хатолар рўй бериб туради.

— Бугунги учрашувни ҳам жамоангиз 3та марказий ҳимоячи билан ўйинни бошлади. Бу жамоанинг янги тактик услубими ёки вақтинчалик ротация?
— Менга қизиқ ким бундай ўйлайди. Қанот ҳимоячиларининг ҳужумга ўтган вақти, марказий ҳимоячилардан бири таянч зонага кўтарилади ва шу сабаб тактик чизги ўзгариши мумкин. Мен тактик услубга урғу беришни хоҳламайман, бизда тактикалар кўп ва ўйин вақти ҳам услубимизни ўзгартира оламиз. Кейинги учрашувда бошқа услубда ўйнашимиз ҳам мумкин.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 22:50, 10.04.2023.
Ўқилди: 1494 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.