"Челси" "Барселона" вингери Рафинья Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Sport нашри хабарига кўра, "кўклар" бразилиялик футболчига қизиқиш билдиришган.
Рафинья бу мавсумда "Барселона"да унчалик таассурот қолдирмаяпти, каталонияликлар ўтган ёзда уни сотиб олиш учун "Лидс"га 58 миллион евро тўлаган. Молиявий фейр-плэй ва иш ҳақи билан боғлиқ вазиятни юмшатиш учун футболчи мавсум охирида сотилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га ўтишдан олдин Рафинья "Челси"га ўтишга жуда яқин эди. Лондон жамоаси "Лидс" билан келишувнинг барча шартларини келишиб олганди, бироқ футболчининг ўзи ўтишни рад этди ва "Барселона" билан вариантни афзал кўрди.