«Барселона» ярим ҳимоячиси ва сардори Серхио Бускетс ҳали жамоа билан шартномасини янгилагани йўқ, чунки клуб унинг бу ерда ўйнашни давом эттиришни хоҳлаётганига шубҳа қилмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, Лионель Мессининг қайтиши вазиятга таъсир қилиши мумкин. Уларнинг муносабатлари яхши, шунинг учун Бускетс аргентиналик билан қолиб, бу ерда ўйнашни хоҳлаши мумкин.
Испаниялик футболчининг «Барселона» билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Аввалроқ, Каталония клуби унга маоши 75 фоизга - йилига 30 миллиондан 7-8 миллион еврогача қисқариши мумкинлигини хабар қилган.
32 ёшли футболчи «Барселона» тарбияланувчиси ва ҳозирги сардори ҳисобланади. У 2005 йилдан буён клуб таркибида фаолият юритиб келмоқда ва шундан буён асосий таркибда 715 та ўйин ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича етакчилардан бири бўлди.