Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Веско Стешевич: «Футболчиларимизда бугун иштиёқ жуда юқори эди...»

Баҳо:
+ | -

«Металлург» – ОКМК (2:0) жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Учрашувни рақиб кутмаган тарзда шиддатли бошладик. Ўйин бошидаёқ яхши вазиятлар яратдик. Гол уришимиз ҳам мумкин эди. Дарвоза устуни рақибнинг жонига оро кирди. Рақиб ўйинчиси четлатилган ҳолатгача ҳам биз устунликка эга бўлиб тургандик. Рости меҳмонлар сардори нега четлатилганини тушунмадим. Қайсидар жамоанинг майдонда камчилик бўлиб қолишини тўғриси ёқтирмайман. Шунингдек, менга биринчи таймда киритган голимизни ҳам нега ҳисоблашмаганлиги номалумлигича қолди.

Биз бундан олдинги кубок учрашувини айнан дерби учун қурбон қилгандик. Бугун қароримиз тўғри бўлганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Асосий таркибни асраганлигимиз бугун ўз сўзини  айтди.

— Янги клубингиздаги фаолиятингизни иккита дуринг билан бошлагандингиз. Мазкур учрашув олдидан шогирдларингизга қандай кўрсатмалар бергандингиз?
— Менда футболчилар билан мулоқот қилиш учун вақт етарли бўлди. Уларнинг имкониятларини синчковлик билан кузатдим. Қолаверса, йигитлар вилоят дербисини ютишни жуда исташаётганлигини кўрдим. Менимча, бундан ортиқроқ мотивация бўлмаса керак. Футболчиларимиз ўзларининг потенциал имкониятларини тўлиқ намойиш этишди. Янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Бу футбол. Акси ҳам содир бўлиши эҳтимоли йўқ эмасди. Яхши жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг жуда кўп маълумотларга эга бўлдим. Уларни ўрганишга, таҳлил этишга ҳам улгурдим. Биринчи учрашувга нисбатан менда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлди. Афсуски, энди ритмга кириб бораётган пайтимизда баъзи ўйинчиларимиз терма жамоаларга жалб этиляпти. Бу албатта клубдаги ишларимизга ўзгартиришлар киритишимизга  олиб келади.

— Айрим ўйинчилар, хусусан, Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Марко Обрадовичнинг жисмоний ҳолати ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик. Улар чарчаб қолишмадими бугун?
— Бу савол сизда нима учун туғилганини билмайман. Забиҳиллонинг майдонда бажараёрган иш ҳажмини тасаввур қилаяпсизми? Ўринбоевдаги фойдали иш коэффициенти жуда юқори. Табиийки, ўйин охирига келганда толиқиш бўлади. Бироқ шогирдларимнинг жисмоний тайёргарлигидан кўнглим тўқ. Айниқса Забиҳиллонинг жамоамиздаги етакчилик ролини алоҳида эътироф этган бўлардим.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:24, 16.04.2023.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.