"Барселона" президенти Жоан Лапорта Негрейра иши ва клуб обрўси ҳақида гапирди.
15 февраль куни “Барселона” ўша пайтда Испания Қироллик футбол федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Негрейрага тегишли DASNIL 95 компаниясига 1,4 миллион евро тўлагани хабар қилинганди.
"Барселона" ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган улкан туҳматдан азият чекмоқда. "Барса" ўзининг 125 йиллик тарихида майдонда ва ундан ташқарида ҳалол ўйин учун намуна бўлиб келган. "Барселона" ҳеч қачон спорт устунлигини қўлга киритиш учун рақобатга таъсир ўтказадиган ҳаракат қилмаган", деди Лапорта матбуот анжуманида.