Кириш Регистрация

"Реал" Беллингемнинг нархини камайтиришнинг бошқа йўлини топди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Дортмундликлар англиялик футболчи учун 150 миллион евро талаб қилаётгани, "қаймоқранглилар" эса бундай пулни тўламоқчи эмаслиги сабабли, испан клуби раҳбарияти ўз футболчиларини шартномага киритиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Cadena SER нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ҳозирда Италиянинг "Милан" клубида ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Браим Диасни шартномага қўшиши мумкин. Шу билан бирга, испаниялик футболчи аввалроқ "россонерилар" сафида қолиш истагини билдирган эди.

Шартномага Диасни қўшиш орқали "Реал Мадрид" 150 миллион евро нархини пасайтирмоқчи.

Киритилди: 15:51, 19.04.2023.
Ўқилди: 3497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик