"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтье ирқчиликда айбланмоқда. Яқинда "Ницца"нинг собиқ директори раҳбариятга илгари ушбу клубда ишлаган Галтьенинг сўзлари ҳақида гапирганди. Мураббий гўё жамоада қора танлилар ва мусулмонлар кўп бўлмаслиги керак, деган.
"Ницца" прокуратураси ўтган ҳафтада тергов бошлаган. Агар Галтьега қўйилган айблар исботланса, мураббий 3 йилгача қамоқ жазоси ва 45 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Айни дамда Кристоф Галтье "ПСЖ"ни Лига 1 доирасидаги "Анже"га қарши сафар учрашувига тайёрламоқда. Жамоалар 21 апрель куни ўйнайди.