Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хави "Барселона"га келганидан бери Ла-лига жадвали қандай ўзгарди?

Баҳо:
+ | -

2021 йилнинг 6 ноябрида футбол дунёси анчадан бери кутилаётган хабарни эшитишга муваффақ бўлган: "Барселона" ўз тарихида афсонага айланган ярим ҳимоячи, Хавини бош мураббийликка тайинлади. У Рональд Куманни ўрнини эгаллади. Раҳбарият Хавини, жамоани янги даврга олиб чиқишига умид қилганди. Ҳозир бемалол айтиш мумкинки, бу кутилмалар ўзини оқламоқда.
Хави Эрнандес 2015 йилда "Барса"ни тарк этади. Унга Қатар клуби бўлган "Аль-Садд"дан таклиф келганди. Кейинчалик, испан мутахассиси ўша клубга бош мураббий бўлди. Каталонияда эса вазият ёмонлашиб бораётганди. Хави кетгач, клуб катта молиявий инқирозни бошидан ўтказа бошлади. Бу жараён шунчалик чуқур эдики, ҳаттоки, клуб рамзига айланиб улгурган Лионель Месси ҳам жамоадан кетишга мажбур бўлди. Рональд Куман даврида молиявий муаммолар майдонга ҳам кўчиб ўта бошлайди. Натижада, жамоа кўрсаткичлари тезлик билан пастга шўнғийди.

2021-22 йилги мавсум стартидан ҳаммаси сезилганди. "Кўк-анорранглилар" мавсумнинг дастлабки 13 ўйинида фақат 4 та ғалаба қайд этади. Ўшанда жамоанинг ўзлиги йўқолиб қолгандек эди. Руҳиятдаги талофатни бартараф этиш учун кимдир зарур бӯлан. Оқибатда, Хави олиб келинди. Унинг келиши вазиятни анча юмшатади. Хави мураббий сифатида унчалик катта тажрибага эга бўлмасада, унинг менталитети ва футбол зеҳни, "Барселона"да шаклланган эди. Бошқача қилиб айтганда, Хави – "Барса" одами. У Пеп Гвардиола эрасидаги шонли даврларда жамоа марказида бўлган. Шу сабаб ҳамма ютуқ ва камчиликлар испан мутахассисига маълум эди. У келибоқ ишни нимадан бошлашни билган. "Камп-Ноу"га мураббий сифатида илк марта ташриф буюрганида Хави шундай деганди:

"Бу – дунёдаги энг катта клуб. Мен бу ерда қаттиқ ишламоқчиман. Мухлислар умидини рўёбга чиқаришимиз шарт. "Барселона" дуранг ёки мағлубиятларни қабул қила олмайди. Жамоага фақат ва фақат ғалаба зарур. Мен бу ерга тайёр ҳолда келдим. Менинг футбол оламидаги DNK'ам ўзгаргани йўқ. Майдонда бизга фақат тўп назорати, вазиятлар яратиш, тезлик ва шижоат зарур. Бизнинг вазифамиз йўқотилган нарсаларни яна жойига қайтариш бўлади".
"Барселона" шаҳар дербисида Хави билан ғалабага эришади. Аммо орада оғир кечган ўйинлар ҳам бўлди. Жумладан, "Бавария"га мағлуб бўлиш, жамоани ЕЧЛдан ЕЛга тушиб кетишга мажбур қилди. Клуб 2003-04 йилдан бери илк марта қуйи турнирда иштирок этди. "Барса", шунингдек, Хави билан биринчи "Эл-класико"ни ҳам бой берган (Супер кубок, 3-2). Европа лигасида эса каталонияликлар "Айнтрахт"га ютқазиб қўяди.

Юқоридаги муваффақиятсизликларга қарамай, "Барселона"да сезиларли ўсиш кузатила бошлади. Жумладан, жамоа Хави келганидан бери Ла-лигада энг кўп очко жамғарган томонга айланди. Айни дамда "Барселона" "Реал"дан беш очко кўп тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди. Клуб 2019 йилдан бери илк бор Испания чемпиони бўлиши мумкин. Март ойидаги "Реал"га қарши қўлга киритилган "Бернабеу"даги ғалаба (0-4) шуни кўрсатдики, Хави тузган жамоа Европадаги қудратлардан бирига айланиб бормоқда.
Қуйида Хави "Барселона"га келганидан бери Ла-лига жамоалари тўплага очколар солиштирилади.

Эслатма: ҳар бир жамоа 50 тадан ўйин ўтказган (ўтказмаганларининг ўйинлар сони аниқ ёзилган). Рўйхатда Хави даврида Ла-лигада бўлиб турган 17 жамоа номи берилади.

1. "Барселона" – 115 очко (49 та ўйин)
2. "Реал" – 111 очко
3. "Атлетико" – 90 очко
4. "Реал Бетис" – 83 очко (48 та ўйин)
5. "Вильярреал" – 75 очко (49 та ўйин)
6. "Атлетик Билбао" – 69 очко (49 та ўйин)
7. "Севилья" – 68 очко
8. "Реал Сосьедад" – 67 очко
9. "Сельта" – 63 очко (47 та ўйин)
10. "Осасуна" – 61 очко (49 та ўйин)
11. "Райо Вальекано" – 56 очко (48 та ўйин)
12. "Мальорка" – 55 очко (48 та ўйин)
13. "Валенсия" – 54 очко
14. "Хетафе" – 52 очко (46 та ўйин)
15. "Эспаньол" – 52 очко (48 та ўйин)
16. "Кадис" – 52 очко (48 та ўйин)
17. "Элче" – 40 очко (49 та ўйин).

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 08:47, 20.04.2023.
Ўқилди: 3450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6865]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3209]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3094]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2344]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2094]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2072]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1958]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1881]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1678]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик