УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинларининг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
"Милан" ярим ҳимоячиси Рафаэль Леау "Наполи"га қарши ўйинда (1:1) голли узатмани амалга оширди.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Бавария" билан ўйинда (1:1) самарали узатма берди.
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Челси"га қарши ўйинда (2:0) голли узатмани амалга оширди.
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Бенфика" билан ўйинда (3:3) гол урди ва самарали узатма берди.