Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Англия лига кубоги. «Сити» биринчи раунддаёқ мусобақа билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Англияда нуфузи бўйича учинчи ўринда турадиган Англия Лига кубогини амалдаги мамлакат чемпиони эрта якунлади.

Ўз уйида «Астон Вилла»ни қабул қилган Роберто Манчини шогирдлари деярли иккинчи таркиб билан кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаш олишмади. Аввалига барчаси жамоа учун яхши кечаётганди. Балотелли ҳисобни очган, кейинчалик ҳисоб тенглашгач, Коларов яна жамоани олдинга олиб чиққанди. Бироқ 90 дақиқалик вақт давомида икки марта ҳисобни тенглаштирган «Астон Вилла» футболчилари қўшимча ўттиз дақиқа мобайнида «Сити» дарвозасини яна икки бор аниқ нишонга олиб кейинги босқичга йўлланма олди.

Шунингдек яна бир учрашувда қўшимча дақиқаларга эҳтиёж сезилганди. Чемпионшип вакили «Брэдфорд» бу ерда ҳам ирода кўрсатиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб турган учрашувида 3:2 ҳисобида ғалабани ўз томонига оғдира олди. «Бертон» жамоаси эса энди буёғига омадини Ассоциация кубоги ва чемпионшипдан излаб кўради. «Брэдфорд» эса «Сити» каби жамоалар эплай олмаган иш нимчорак финалда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИ
1/16 финал

МАНЧЕСТЕР СИТИ – АСТОН ВИЛЛА 2:4 (1:0, 1:2, 0:1, 0:1)
Голлар: Балотелли (27), Коларов (64), – Бэрри (59, автогол), Агбонлахор (70, 113), Нзогбия (96).

Манчестер Сити: Пантилимон, Туре, Настасич, Лескотт (Джеко, 74), Коларов, Суарес (Синклэйр, 61), Разак (Хэлан, 105), Бэрри, Милнер, Балотелли, Тевес.
Астон Вилла: Гивен, Беннетт (Лихай, 86), Кларк, Лоутон, Флар, Ал Аҳмадий (Херд, 72), Делф, Нзогбия, Агбонлахор, Бентеке, Вайманн (Олбрайтон, 66).
Огоҳлантиришлар: Тевес (45), Разак (90), Туре (107), Коларов (117) – Делф (45), Флар (62), Олбрайтон (88), Нзогбия (101).

БРЭДФОРД – БЕРТОН 3:2 (0:2, 2:0, 0:0, 1:0)
Голлар: Уэллс (83, 90), Дарби (115).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:32, 26.09.2012.
Ўқилди: 5775 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик