"Ливерпуль" Жуд Беллингем ўрнига номзод излашни давом эттирмоқда. Хабарларга кўра, "Фейеноорд" ярим ҳимоячиси Оркун Кўкчу мерсисайдликлар радарида турибди.
Туркия терма жамоаси аъзоси бу мавсумда порлаган эди. У ҳозирга қадар 41 та ўйинда 12 та гол, 4 та ассистга муаллифлик қилган. Кўкчу учун "Арсенал" ҳам даъвогар саналади.