«Барселона» клуби марказий ҳимоячиси Марк Бартра кеча янги жамоадоши Алекс Сонг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, Пуйол ва Пике жароҳат олганидан сўнг марказий ҳимояни Марк Бартра эмас, каталонияликларнинг янги ўйинчиси Алекс Сонг эгаллади.
«Мен дунёдаги энг кучли жамоада ўйнаётганимдан бахтлиман. Фақат мендан талаб қилинадиган нарса шуки, машғулотларни тўхтовсиз қилиш ва асосий таркиб ўйинчисига айланиш. Агар шундай қилсамгина, ўзим орзу қилгандай кучли футболчи бўла оламан. Бу ердан кетиш ниятим йўқ».
«Сонг ҳам марказий ҳимояда яхши ўйнай оладиган ажойиб ўйинчи. У «Арсенал»да буни исботлаган. Бундан ташқари тўп билан яхши муомала қилади, ҳозирда у жамоамизга ёрдам бермоқда. Кўриб турибсиз, 15 очкодан 15 очко олганмиз. Бу ажойиб натижа, айниқса, мадридликлар мағлубиятга учраётган пайтди. Биз шундай давом эттиришимиз керак», дея интервью берди Марк Бартра.