"Барселона" ўз ҳужумчисини сотиши мумкин. Хабарларга кўра, каталонияликлар футболчиси Рафинья яна АПЛга қайтиши мумкин.
Бразилия терма жамоаси аъзосига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. "Барса" уни сотмоқчи эмас. Аммо катта таклиф учун рози бўлади.
Рафинья трансферидан тушган пуллар Мессини қайтариш учун ишлатилиши айтилмоқда. Бу мавсумда Рафинья 9 та гол ва ўнта ассистга муаллифлик қилган.