Кириш Регистрация

«Барселона» Хави билан шартномани узайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Хавининг агенти Иван Корретханинг маълум қилишича, жамоа унинг мижозига янги таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

«Жума куни жамоа бизга футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эканликларини маълум қилди. Сабаби шартнома 2014 йилда ўз ниҳоясига етади. Бу нормал ҳолат. Агар бу масалани июль ойларида қилганимизда кеч бўлиши мумкин эди».

«Биз ҳеч қачон «Барселона»нинг таклифини рад қилмаганмиз. Бизда ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас. Футболчи жамоа унга қанчалик ишонишини ҳис қилиб туриши керак. Шундай экан бу сафар ҳам қанақадир муаммолар бўлади деб ўйламайман», дея Корретхунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Esport3» нашри.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:48, 28.09.2012.
Ўқилди: 4320 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.