"ПСЖ" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, "Челси" парижликлар ҳимоячиси Ашраф Хакимийга кўз тиккан. Марокаш терма жамоаси аъзоси "ПСЖ"га келганидан бери жами 11 та ассист ва 8 та голга муаллифлик қилган.
Хакимийнинг амалдаги битими 2026 йилгача мўлжалланган. "Челси" эса уни сотиб олиш учун 60 миллион фунтдан воз кечиши керак.