«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Фернандо Торрес «Арсенал»ни мағлубиятга учратганларини катта синовдан ўтганлари билан изоҳлади.
«Биз ўтган мавсумдаги кучли клубларга қарши ўйинларда қайд этган ёмон натижаларимизни бу йил тўғрилашимиз керак эди. Бугунгидай марказий ўйинлардаги ғалаба бизни чемпионликка, энг камида кучли тўртликка бошлайди. Бугун «Эмирейтс»да «Арсенал» билан бўлган жуда қийин ўйин биз учун катта синов бўлди. Натижа биз кутгандай яхши бўлганидан хурсандман. Меҳмонда биринчи бўлиб гол уриш жуда мухим, Матанинг гол урганидан ҳам хурсанд бўлдим», дея Торрес Sky Sports га интервью берди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» «Арсенал»ни испаниялик футболчиларнинг икки голи эвазига 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.