Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон — жаҳон чемпионатида!!!

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон терма жамоаси аслида нималарга қодир эканини намойиш қилди ва драматик кечган баҳсда Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқиш билан бирга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

Ўйиннинг бошида кореяликларнинг бироз ишончли ҳаракатлари кўзга ташлана бошлади. Бу руҳият боғлиқ эди. Ахир улар гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни олиб, биз эса 4 очко билан зўрға чорак финалга чиққандик.

Ўйиннинг 10-дақиқааларига келиб, ўзбекистонлик футболчилар майдонга мослашиб олдилар ҳамда эркинроқ ва кескинроқ ҳаракат қила бошладилар. Айниқса, майдон марказида ишлатилган прессинг оқибатида тўп эгаллаб олинганидан кейин уюштирилган ҳужумлар хавфли чиқа бошлади.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Улуғбек Давлатов жарима майдончасига қадар тўп билан югуриб келди ва тўпни Акобир Тўраевга узатди. У эса жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, олдида бир ҳимоячи бўлишига қарамай, тўпни чап оёқ билан йўллашга муваффақ бўлди. Тўп йўналишига эса бироз аниқлик етишмади ва у дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб Иззатилла Абдуллаев бурчакдан тўпни ошириб берганидан кейин Ислом Исмоилов бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқдию, аммо тўп яна майдон ташқарисига чиқиб кетди. Кореяликларнинг кейинги ҳужум хавфли тус олиши мумкин эди. Дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин бўлган тўп узатилишини марказий ҳимоячиларидан бири қайтариб қолди.

Достонбек Ҳамдамов дарвоза майдончаси ичида ўткир бурчакдан зарба бериш имконига эга бўлди, аммо зарбага яна аниқлик етишмади. 17-рақамли ярим ҳимоячимиз майдон марказига яқин жойдан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин қулай вазиятга чиққанди.
Ушбу вазиятдан 2 дақиқа ўтиб, 30-дақиқада Достонбек бу сафар Акобир Тўраевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо тўпга Акобирдан кўра дарвозабон биринчи бўлиб эга чиқди.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Улуғбек Давлатов ўнг қанотда аутдан узатиб берилган тўпни қабул қилиб олди ва 3 нафар ҳимоячи орасидан чиройли тарзда ўтиб кетиб, дарвоза томон айланма зарба берди. Кореялик дарвоазбон Ким Хёнг Чжунг қўлларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Бўлимнинг сўнгги дақиқалари терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан ёдда қолди. Акобир Тўраев ҳаттоки дарвозани ишғол қилганди. Аммо у тўпни қабул қилиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораёганида офсайдда қолиб кетганди. Ушбу вазиятдан бир дақиқа аввал Акобир Тўраев ўнг қанотда бир ҳимоячини икки марта алдаб ўтиб, жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон қўлидан чиқариб юборган тўпга эса Муҳиддин Одилов бироз кеч қолди.

Иккинчи бўлим бошида Жамшид Болтабоев ўнг қанотдан рақибидан тўпни олиб қўйиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Аммо тўпга Муҳиддин Одилов ета олмади. Кейинги дақиқаларда амалга оширилган жарима ва бурчак зарбалари туфайли тўп билан кўпроқ Жанубий Корея футболчилари муомалада бўлишди.

Тўп Нуралиев шогирдларига ўтганида эса хавфли вазиятлар ва ташаббус терма жамоамиз томонида бўлди. Аммо ўйиннинг 60-дақиқасида кореяликлар тўпурари Хванг Хи Чан ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба эса ноаниқ чиқди.

Уюштирилаётган ҳужумлар 64-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Терма жамоамиз бурчак тўпни ўйинга киритганидан кейин кореяликлар тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужум уюштиришаётгандек кўринган вазиятда таянч ярим ҳимоячиларимиздан бири тўп йўлига ташланди ва тўпни яна жарима майдончаси ёнига қайтарди. Футболчиларимиздан бири тўп учун курашда тўпни бош билан Корея ҳимоячиларидан бирининг устидан оширди. Акобир Тўраев эса тўпни эгаллаб олиб дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда ҳисобни очди!

Шундан кейин кореяликлар вазиятни ўнглаш мақсадида ташаббусни ўз қўлларига ола бошладилар. Терма жамоамиз эса беихтиёр асосий эътиборни ҳимояга қаратишга мажбур бўлди. Қарши ҳужумларда эса ўзбекистонликлар рақиб дарвозаси олдидан хавфли вазиятларни юзага келтириб туришди.

80-дақиқада терма жамоамиз кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Ярим ҳимоячиларимиз Муҳиддин Одиловни дарвозабон билан бирга-бирга вазиятга чиқаришди. Жамоа сардори ўз ёнидаги ҳимоячини алдаб ўтди, аммо ноқулай тарзда йиқилиб тушди.

82-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан ўнг қанотда икки нафар футболчини алдаб ўтиб, дарвоза яқинигача ўткир бурчак остида етиб келди ва тўпни Одиловга узатди. Муҳиддиннинг тўхтатмасдан берган дастлабки зарбасини дарвозабон бартараф этган бўлса, такрорий зарба ҳимоячига теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди.

Ушбу ҳужумлар оралиғида кореялик Юн Йонг Хо 18 метрлардан дарвозамиз томон кучли зарба берди. Тўғри жой танлаган Сарвар Икромов тўпни ишонч билан эгаллаб олди.

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга 5 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди. Унинг ярми ортда қолган вазиятда ҳимоячиларимиздан бири майдон марказига яқин жойда рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва Кореяга жарима тўпини тепиш имконини берди. Бутун ўйин давомида бундай стандартларни муносиб қайтариб турган вакилларимиз айнан мана шунисида хатога йўл қўйишди. Мусобақа тўпурари Хван Хи Чан ҳисобни тенглаштирди.

Мусобақа регламентга кўра, ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг плей-оффида дуранг натижа қайд этилса, 90 дақиқадан кейин навбат дарҳол пенальтилар сериясига берилади. Қуръага кўра, пенальтини биринчи бўлиб ўзбекистонликлар тепадиган бўлишди.

Иброҳим Абдуллаев дастлабки зарбани голга айлантирганидан кейин навбат мусобақа тўпурари, ўйинни пенальтилар сериясига кўчирган Хванг Хи Чанга келди. Унинг зарбасини дарвозабонимиз Сарвар Икромов қайтарди!

Қолган барча зарбалар дарвоза тўрига бориб тушди ва Шоҳжаҳон Аббосовнинг зарбасидан кейин кореяликлар сўнгги зарбани беришларига ҳожат қолмади. Пенальтилар серияси бўйича — 3:5!

ЎЗБЕКИСТОН ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА!!! Барча ўзбекистонликларни муборакбод этамиз!

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. Чорак финал
Жанубий Корея  - Ўзбекистон 1:1 (0:0). Пенальтилар серияси - 3:5
Голлар: Акобир Тўраев (54) — Хванг Хи Чан (90+4)
Пенальтилар серияси:
Иброҳим Абдуллаев (0:1) — Хванг Чи Хан (0:1)
Алишер Мирзаев (0:2) — Ли Гун (1:2)
Отабек Шукуров (1:3) — Ли Юн Су (2:3)
Акромжон Комилов (2:4) — Ю Вон Чжонг (3:4)
Шоҳжаҳон Аббосов (3:5)

Огоҳлантиришлар: Ли Санг Ги (48), Хванг Ки Вук (53), Ким Чёнг Хун (54), Ко Мин Хёк (67), Ли Гун (73), Ким Ки Йонг (90+1)  — Муҳиддин Одилов (50), Иброҳим Абдуллаев (53), Акобир Тўраев (64), Шоҳжаҳон Аббосов (79)
Ўзбекистон U16: 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов,9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (Шоҳжаҳон Аббосов 72), 15. Иззатулла Абдуллаев (Исломбек Каримов 90+2), 17. Достонбек Ҳамдамов (Алишер Мирзаев 85), 20. Отабек Шукуров, Муҳиддин Одилов.
Жанубий Корея U16: 22. Ким Хёнг Чжунг, 2. Ким Чёнг Хун, 3. Ким Ки Йонг, 5.Ю Вон Чжонг (С), 6. Ли Санг Ги, 7. Хванг Ин Беом, 8. Ко Мин Хёк (Ли Гун, 72), 10. Хванг Хи Чан, 17. Чой Чжу Йонг, 19. Хванг Мун Ки (Йун Йонг Хо, 59), 20. Хванг Ки Вук.
Бош ҳакам: Абдулкарим аз-Заруний (БАА)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:35, 30.09.2012.
Ўқилди: 8020 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.