6-15 октябрь кунлари Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган ногирон-ампутантлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 3-октябрь куни мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетади.
Мавзурхўжа Умархўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари тайёргарлик босқичидан ўрин олган сўнгги ўқув-машғулот йиғинини якунига етказишди. 21-30 сентябр кунлари Тошкентдаги Чиғатой ўқув-машғулот базасида машғулот олиб борган терма жамоамиз аъзолари бугун Калининград шаҳрига учиб кетишади.
Эслатиб ўтиш жоиз, шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон апмутантлар терма жамоаси 6-15 октябрь кунлари Россиянинг Калининград шаҳри мезбонлик қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун таклифонма олганди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси сўнгги икки жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган. 2007 йил Туркия мезбонлик қилган мусобақада Ўзбекистонга тенг келадигани топилмаган. Ҳар икки йилда бир марта ўтиши лозим бўлган жаҳон чемпионатига 2009 йили Бразилия мезбонлик қилиши керак эди. Бироқ, Рио-де-Жанейродаги нотинч вазият туфайли мусобақа 2010 йили Аргентинада бўлиб ўтди ва унда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақият қозонишди.