Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Миржалол Қосимов: "Футболда бир сония ҳам хотиржамликка берилмаслик зарур"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган ОКМК – “Қизилқум” (4:0) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимда голдан сўнг 10-15 дақиқа хотиржамликка берилдик. Афсуски, ҳеч буни йўқ қила олмадик. Ўтган тур “Пахтакор” буни кечирмаган эди. “Қизилқум” ҳам ушбу вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин эди. Футболда бундай хатолар кечирилмайди. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик.

Футболда ғалаба қозондик деб, бир сонияга ҳам хотиржамликка берилмаслик керак. Бир нарсани бугунги учрашувдан олдин ҳам футболчиларга эслатдим. 1989 йил Саудия Арабистонида ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда Иттифоқ термаси таркибида чорак финалда Нигерияга қарши баҳс олиб борган эдик. 60-дақиқага қадар 4:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда 4:4 ўйнаб, пенальтилар сериясида эса мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эдик. Шунинг учун охиригача ўйнаш керак”, - деди Қосимов.

Киритилди: 22:32, 08.05.2023.
Ўқилди: 1377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.