"Барселона" президенти Жоан Лапорта мавсум якунида Серхио Бускетснинг жамоани тарк этиши ҳақида гапирди.
Аввалроқ, каталонияликлар 34 ёшли ярим ҳимоячининг мавсум якунида кетишини расман маълум қилганди.
“У Ла Масиадан келган намунали инсон, ажойиб футболчи. Бускетс 15 йилдан бери "Барса"нинг рангларини ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоа таянчининг бир қисми бўлган футболчилардан бири. Бундан ташқари, у 31 та унвонга эга ва умид қиламанки, у тез орада 32-ни олади.
Серхио Бускетс инсон, референт сардор сифатида ажойиб. Биз унинг қарори ҳақида гаплашдик. Серхио - жамоамизнинг бир қисми, "Барселона" ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади", - дея Лапорта сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Бускетс жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.