Кириш Регистрация

"Камбағални туянинг устида ит қопади" - "Барселона" 15 миллион евродан ортиқроқ жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчилар тўловларини бузгани учун 15,7 миллион евро жаримага тортилди.

Marca нашрининг хабар беришича, Испания солиқ идораси клуб томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан текширувни якунлаган ва унга нисбатан молиявий жарима солган.

Ушбу қоидабузарликлар Audi автомобилларини жамоа аъзоларига ўтказиш, футболчиларга чартер рейслар ташкил этилгани ҳақида маълумот бермаслик ҳамда Арда Туран (1 312 500 евро) ва Александр Сонг (3,5 миллион евро) клубни тарк этганидан кейин олган товон пулининг нотўғри ҳисоби билан боғлиқ.

Тергов 2019 йилда бошланган. Автомобилларга келсак, солиқ инспекторлари бу ўйинчилар учун эълон қилинмаган мукофот тури эканлигини текширишга ҳаракат қилишди. Худди шу нарса чартер рейсларига ҳам тегишли эди.

Киритилди: 15:37, 11.05.2023.
Ўқилди: 4373 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.